ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТ СИЁСАТИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 905-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 31 августдаги 20/8-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва кўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 905-7, 23.09.2021 й.) асосан 2021 йил 24 декабрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.