ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 572-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 5 майдаги 10/5-сонли «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3441, 08.06.2023 й.) асосан 2023 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 427-сон билан тасдиқланган «Тижорат банкларининг кўчмас мулкка бўлган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 572, 1998 йил 19 декабрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.