|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
|
Т/р |
Мақсади |
Тадбирлар |
Муддатлари |
Бажарувчилар |
|
I. Сиёсий соҳа | ||||
|
1.1 |
Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш |
1.1.1. Элчининг бўш лавозимини тўлдириш ва қўшимча иккинчи котиб штат бирлигини жорий этиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги элчихонасини (Рим шаҳри) кучайтириш |
2007 йил I ярим йиллиги |
Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати |
|
1.1.2. Италия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ж.Вернеттининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш |
2007 йил I ярим йиллиги |
Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
1.1.3. Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани тайёрлаш ва имзолаш |
2007 йил |
Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
1.2 |
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш |
1.2.1. Италия томони билан келишган ҳолда «Ўзбекистон-Италия» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини тузиш ва делегациялар айирбошланишини ташкил этиш |
2007 йил |
Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича) |
|
1.2.2. «Италия-Ўзбекистон» дўстлик ва ҳамкорлик уюшмаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига, «Ўзбекистон-Италия» дўстлик жамияти делегациясининг Италияга ташрифини ташкил этиш |
2007 йил |
Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши | ||
|
II. Хавфсизлик соҳаси | ||||
|
2.1 |
Халқаро терроризмга, диний экстремизмга, гиёҳванд моддалар айланишига ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш |
2.2.1. Италия Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш марказий бошқармаси бошлиғи К.Гуальдининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш |
2007 йил I ярим йиллиги |
Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2.1.2. Италиянинг мафияга қарши кураш олиб бориш Миллий прокуратурасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси делегациясининг жавоб ташрифини амалга ошириш |
2007 йил II ярим йиллиги |
Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
III. Иқтисодий ҳамкорлик соҳаси | ||||
|
3.1 |
Институционал ҳамкорликни ривожлантириш |
3.1.1. Тошкентда савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 3-мажлисини ўтказиш |
2007 йил апрель-май |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда |
|
3.1.2. Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари, академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва уларни жиҳозлаш учун Италия ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш |
2007 йил |
Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | ||
|
3.2 |
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш |
3.2.1. «Ўзстандарт» агентлиги билан Италиянинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш ва аккредитация соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолашга тайёрлаш |
2007-2008 йиллар |
Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги |
|
3.2.2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Италиянинг «Юнионкамера» Савдо-саноат палатаси уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш |
2007 йил |
Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
3.3 |
Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш |
3.3.1. Италиянинг «Конфиндустрия» саноатчилар ва ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси шафелиги остида Ўзбекистон ва Италиянинг ишбилармон доиралари иштирокида иқтисодий форум ва кооперация биржаси ўтказиш |
2007 йил II ярим йиллиги |
Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
|
3.3.2. Италиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, тикув, чарм-мўйна ва пойабзал саноати, электротехника саноати, қурилиш материаллари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш сингари тармоқларга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистонга машина ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Италия банкларининг кредит линиялари САЧЕ томонидан суғурта қопламаси остига олинишини таъминлаш |
2007-2008 йиллар |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда | ||
|
3.3.3. Италиянинг кўп шохобчали дистрибьютерлик тармоғига эга бўлган йирик экспорт-импорт компаниялари ва савдо уйлари билан алоқалар ўрнатиш |
2006 — 2008 йиллар |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | ||
|
3.4 |
Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш |
3.4.1. Экспорт маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификациялаш ва бошқалар соҳасида менежерлар, мутахассисларнинг малакасини ошириш соҳасида Италия билан техник ҳамкорликни ривожлантириш |
2007-2008 йиллар |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда |
|
IV. Маданий-гуманитар ҳамкорлик | ||||
|
4.1 |
Маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш |
4.1.1. 2006 — 2010 йилларда Ўзбекистон билан Италия ўртасида маданий ва илмий ҳамкорлик ҳукуматлараро дастурини амалга ошириш |
2006 — 2010 йиллар |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
4.1.2. Орол денгизи муаммоси бўйича Италиянинг Вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш |
2007 йил I ярим йиллиги |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
4.1.3. Италияда Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий ҳаёти тўғрисида фото-кўргазма ўтказиш |
2007 йил |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент расмлар уйи | ||
|
4.2 |
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида дастурларни амалга оширишга Италиянинг тегишли ташкилотлари ва муассасаларини жалб этиш |
4.2.1. Италиянинг жарроҳлик, онкология, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, санитария-эпидемиология назорати соҳасида ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш |
2007-2008 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
4.2.2. «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Италиянинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш |
2006 — 2008 йиллар |
«Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
4.3 |
Туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш |
4.3.1. Меҳмонхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг менежменти соҳасида ихтисослашаётган Италия инвесторларини жалб этиш |
2007-2008 йиллар |
«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
4.4 |
Ўзбекистон ва Италия минтақалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш |
4.4.1. Самарқанд вилояти билан Умбрия минтақаси, шунингдек Бухоро вилояти билан Тоскана минтақаси ўртасида шериклик алоқалари ўрнатиш |
2007 йил |
Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги |