ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2151]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3250, 26.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 228-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-1, 03.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 438-модда)
1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 27-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари қошидаги нотариат бўйича малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 28 октябрдаги 26/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 29 октябрь,
232-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 31-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Малака комиссиялари стажировкадан ўтган шахслардан (талабгорлардан) малака имтиҳонларини қабул қилиш мақсадида ташкил этилади.
2. Малака комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Малака комиссиялари ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг малака комиссиялари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Малака комиссияларининг моддий-техника ва молиявий таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
II. Малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш
5. Малака комиссияси таркиби уч йил муддатга тасдиқланади.
Малака комиссиялари адлия бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари билан тажрибали нотариуслар ва адлия органларининг бошқа ходимлари орасидан тенг миқдорда, 7 ёки 9 кишидан иборат таркибда тузилади.
6. Адлия бошқармаси раҳбарининг ўринбосарларидан бири малака комиссияси раиси ҳисобланади. Малака комиссияси раиси бўлмаганда адлия бошқармасининг раҳбари ёки унинг бошқа ўринбосари раис этиб тайинланади. Малака комиссияси раиси ўринбосари комиссия таркибидан тайинланади.
7. Бир шахс бир вақтнинг ўзида малака комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) аъзоси бўлиши мумкин эмас.
8. Малака комиссияси аъзоси бўлган адлия бошқармасининг нотариат бўйича мутахассис ходимларидан бири малака комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланади.
Малака комиссиясининг мажлиси, агар унда малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
10. Малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
11. Малака комиссиясининг мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Малака комиссиясининг қароридан норози бўлган малака комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
12. Баённомада:
мажлис ўтказиладиган сана ва жой, унинг бошланиш ва якунланиш вақти;
13. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай манфаатдор шахсларга юборилади ёки тилхат олинган ҳолда топширилади. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар адлия бошқармасининг муҳри билан тасдиқланади.
Малака комиссияси мажлиси баённомасидан кўчирмаларда мажлис ўтказилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотлар, қабул қилинган қарор ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби баён этилади.
III. Малака комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Малака комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
талабгорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда заруратга қараб, манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан адлия бошқармаси орқали қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш;
17. Талабгор малака имтиҳонини топширгунга қадар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ стажировка натижалари бўйича малака комиссиясига ҳисобот беради.
18. Ҳисобот эшитилгандан кейин малака комиссияси стажировка ўтаган талабгорнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилади ва талабгорни малака имтиҳонига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади.
20. Стажировка натижалари бўйича ҳисоботи эшитилган талабгордан малака комиссиясининг айнан шу мажлисида малака имтиҳонини қабул қилишга йўл қўйилмайди.
22. Ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, уларни тайёрлаш ва йиғиш масъул котиб томонидан амалга оширилади.
23. Малака комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар масъул котиб томонидан ҳужжатлар рўйхатини тузган ҳолда қабул қилиб олинади.
24. Малака имтиҳонини қабул қилиш учун материалларни тайёрлаб бўлганидан кейин масъул котиб уларни малака комиссиясининг раисига масалани комиссия мажлисининг кун тартибига киритиш учун тақдим этади.
мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса;
талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, шунингдек, ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс бўлса;
агар талабгор ўз ҳужжатларини қайтариб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат этса.
26. Мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтариб берилади. Ҳужжатларни қайтариб беришнинг сабаблари бартараф этилса, ҳужжатлар такроран тақдим этилиши мумкин.
VI. Малака имтиҳонини қабул қилиш
27. Малака имтиҳони талабгорлардан зарур ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ўтказилади.
28. Талабгор малака комиссиясининг мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаса, малака комиссияси талабгор малака имтиҳонини комиссиянинг кейинги мажлисида топшириши тўғрисида қарор қабул қилади. Мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
Талабгор малака комиссиясининг мажлисида узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаса, у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар адлия бошқармасида кўпи билан бир ой муддат сақланади. Ушбу муддат ўтгандан кейин масъул котиб кўрсатилган ҳужжатларни талабгорга қайтариб беради.
29. Малака имтиҳони барча талабгорлар учун битта хонада, оғзаки ва ёзма шаклларда ўтказилади.
Малака имтиҳони ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
30. Талабгорларга имтиҳон варақлари берилади, уларнинг ҳар бири адлия бошқармаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
ахборот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларидан, адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситалари ёки бошқа ҳужжатлар ва воситалардан фойдаланиш;
34. Талабгор ўзининг имтиҳон билетидаги саволларга оғзаки жавоб беради. Малака комиссиясининг аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида талабгорга саволлар бериши мумкин.
35. Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз имтиҳон варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
37. Малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича малака комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш тўғрисида;
талабгорни малака имтиҳонини топшира олмаган деб топиш тўғрисида.
38. Талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этилган ҳужжатлар малака комиссияси томонидан қарор қабул қилган кундан бошлаб уч йил давомида адлия бошқармаси архивида сақланади.
40. Апелляция Олий малака комиссиясига бевосита ёки адлия бошқармаси орқали юборилади.
Апелляция адлия бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.