Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг Тошкент вилояти чигирткаларга қарши курашиш хизмати таркибида Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш ишларини амалга оширувчи махсус гуруҳ тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ушбу гуруҳнинг республикада чигирткаларга қарши курашиш хизматлари учун ажратилган умумий штатлар сонидан ошмаган ҳолда 6 штат бирлигидан иборат этиб тузилиши инобатга олинсин.
2. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази махсус гуруҳнинг иш фаолиятини ташкил этиш учун
иловага мувофиқ техника воситаларини сотиб олишни таъминласин.
Иловада кўрсатилган техника воситалари белгиланган тартибда тендер ёки танлов ўтказиш йўли билан, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаган ҳолда сотиб олинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида қайд этилган махсус гуруҳ таъминотини ва техника воситалари сотиб олишни молиялаштиришни Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази учун 2005 йил бюджетида назарда тутилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.