1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 227-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2149-1, 3.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 437-модда)
1. Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 451-модда) Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 18 октябрдаги 25/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 октябрь,
223-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғига ИЛОВА
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 22-моддасига мувофиқ нотариус стажёрининг (кейинги ўринларда стажёр деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир.
2. Стажировка давлат нотариал идорасида (кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади) ўталади.
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.
4. Нотариал идораларда стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
12. Фуқаро стажёрликка қабул қилинишидан олдин адлия бошқармасида суҳбатдан ўтади, бунда унинг тайёргарлигининг умумий даражаси ва стажёрликка қабул қилиш учун мурожаат қилишга ундаган сабаблар аниқланади.
13. Стажёрликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан дастлабки келишувдан сўнг адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.
15. Стажировка ўталаётган нотариал идора стажёрнинг асосий иш жойи ҳисобланади.
Стажёр илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлашга ҳамда шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли эмас.
Узоқ муддат (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.
20. Иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган қоидалар стажёрларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
21. Адлия бошқармаси раҳбари томонидан стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташнинг йиллик режаси тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади.
22. Стажёрнинг нотариал фаолиятни мукаммал ўрганишини таъминлаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан иши намунали бўлган ва айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни расмийлаштирадиган бошқа нотариал идорада бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида стажировка ўташ ташкил қилинади. Бошқа нотариал идорада стажировка ўталганлиги тўғрисида нотариус томонидан тегишли маълумотнома тузилиб, стажёрнинг раҳбарига юборилади.
Стажёр нотариал фаолият билан мустақил шуғулланишга ҳақли эмас.
24. Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
нотариал идорада иш юритиш;
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;
архив ишларини юритишни ўрганиш.
25. Стажёр стажировка ўташ даврида стажировка раҳбарининг топшириқлари ва бажарган ишлари тўғрисида кундалик ҳисоботни ёзиб боради. Кундалик ҳисобот ҳар ҳафта охирида стажировка раҳбари томонидан текширилади ва имзолаб борилади, шунингдек, аниқ мавзулар бўйича стажёр билан суҳбатлар ўтказилади.
26. Стажировка даврида стажёр нотариал фаолиятнинг барча йўналишларидаги соҳаларда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Бунда стажировка раҳбари стажёрга зарур маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериши, ўрганиш учун зарур бўлган қонун ҳужжатлари ва нотариал амалиётни тавсия қилиши шарт.
27. Стажировка даврида стажёр нотариал ҳаракатларнинг асосий турлари бўйича ҳар уч ой якунида реферат тайёрлайди. Тайёрланган реферат стажировка раҳбарига топширилади ва ҳимоя қилинади.
29. Стажёр хизмат вазифасини бажариш вақтида, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганидан кейин ҳам нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслиги лозим. Бу ҳақда стажёрдан тегишли тилхат олинади.
30. Стажёрга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этишга;
нотариал идорада мавжуд бўлган ҳуқуқий маълумотлар базаларидан, махсус адабиётлардан фойдаланишга;
қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланишга;
33. Стажёр стажировка ўташнинг йиллик режаларини бажариб бўлганидан кейин ёзма ҳисобот тайёрлайди, унда ўзи томонидан стажировка режаларини бажаришнинг якунлари акс эттирилиши керак. Ҳисобот стажировка раҳбари томонидан тасдиқланади.
34. Стажёр раҳбари ушбу ёзма ҳисобот асосида стажёрга тавсифнома тайёрлайди ва стажировка якуни бўйича хулоса тузади. Ушбу ҳужжатларга нотариуснинг имзоси ҳамда муҳри қўйилади.
стажёрнинг стажировка ўташ даврида олган амалий кўникмалари ва касбий билим даражаси;
стажёрнинг унга юклатилган вазифаларни бажаришдаги маҳорати;
стажёрнинг кейинчалик мустақил равишда нотариус бўлиб ишлашга умумий тайёргарлик даражаси;
стажёрнинг стажировка ўталган даврига умумий ҳисоботи.
36. Хулоса уч нусхада тузилиб адлия бошқармасига ва стажёрга берилади. Учинчи нусхаси стажировка ўталган нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.
37. Стажировка натижалари бўйича стажёр адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига ҳисобот беради ва комиссия қарорига асосан малака имтиҳонига қўйилади.
41. Адлия бошқармаси ҳар йил стажёрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни умумлаштириб боради ва бу ҳақдаги маълумотни кейинги йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.