Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1024-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 1544/02-26-сонли ««Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1024-10, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2001 йил 26 мартдаги «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1024, 2001 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.