2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ МАЖЛИСИНИНГ
Баёни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИДА ВА ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАР ҲУЗУРИДА СТАЖИРОВКА ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1638-1]
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Ҳайъат раиси, вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 18 июнь,
15/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 18 июндаги 15/10-сонли баёнига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
а) номидан «ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) муқаддимадан «ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда матнда хусусий нотариуслар деб юритилади) ҳузурида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в) 1-банддан «ва хусусий нотариус ҳузурида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«2. Давлат нотариал идораларида стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
Давлат нотариал идораларида стажёрлар захирасини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда матнда адлия бошқармаси деб юритилади) тузади»;