1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.01.00 Умумий қоидалар. Ходимлар ва иш берувчининг мажбуриятлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
ИДОРАВИЙ МАНСУБЛИГИ, МУЛКЧИЛИК ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИДАН ҚАТЪИ НАЗАР КОРХОНА, МУАССАСА, ТАШКИЛОТ ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИНИНГ НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 746-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3506, 20.03.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири томонидан 1999 йил 7 майда 834-сон билан тасдиқланган Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига (рўйхат рақами 746, 1999 йил 14 июнь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.