УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ АЙРИМЛАРИНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 августдаги ПФ-3471-сонли ва 2010 йил 9 сентябрдаги ПФ-4241-сонли фармонлари таҳририда.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 12 декабрдаги 569-II-сонли «Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ҳамда Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан, умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари]
1. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоятининг Тўқимачи ва Файзулла Хўжаев туман судлари, Самарқанд вилоятининг Боғишамол, Сиёб ва Темир йўл туман судлари тугатилиб, уларнинг негизида жиноят ишлари бўйича Бухоро ва Самарқанд шаҳар судлари ташкил қилинсин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари]
2. Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навоий туман суди, Наманган вилояти Давлатобод туман суди, Фарғона вилояти Қиргули туман суди тугатилсин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари]
3. Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоятининг Файзулла Хўжаев туманлараро суди, Навоий вилоятининг Навоий туманлараро суди, Самарқанд вилоятининг Темир йўл туманлараро суди тугатилиб, уларнинг негизида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро, Самарқанд шаҳар судлари ва Ромитан, Кармана туманлараро судлари ташкил қилинсин.
4. Умумий юрисдикция судларининг тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг тузилиши ҳамда штат бирликларининг умумий сони 1 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси бир ой муддат ичида қайта ташкил этилган судларни судья кадрлар билан тўлдириш масаласи бўйича тегишли таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоят судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги ПФ–2682-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига 1, 4, 6 — 8-иловалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ–3023-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 февраль,
ПФ-3400-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига 5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400 сонли Фармонига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг