Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республикамизда баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, истеъдодли ёшларнинг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларни ҳаётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, изланувчан ва ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (тақдирланганлар рўйхати
илова қилинади).
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 Март хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. «Ўзтелерадио» компанияси (А.Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов)га Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.Ғуломова зиммасига юклансин.