Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Сув танқислиги шароитларида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини сифатли парвариш қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2001 йил ҳосили учун ғўза ва шоли экинларини жойлаштиришнинг белгиланган тартибига сув танқислиги муносабати билан
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги:
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг янги тартибини ҳисобга олган ҳолда, сув олиш лимитларига ўн кун муддатда ўзгартириш киритсинлар;
қишлоқ хўжалиги экинларини тунда суғоришни ташкил этсинлар, суғоришга сувчиларни қўшимча равишда сафарбар қилсинлар;
коллекторлар ва каналларни тозалаш, чуқурлаштириш ишларини амалга ошириш, коллекторларда тамбалар қуриш, шунингдек оқова сув ҳавзаларидаги мавжуд сувлардан фойдаланиш ҳисобига сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Коллектор-дренаж сувларини чиқариб олиш учун қўшимча насос агрегатлари ўрнатилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сон қарорига
1-илованинг Қорақалпоғистон Республикасига доир қисми, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 январдаги 46-сон қарорига
1 ва
2-иловаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.