«НЕСТЛЕ ЎЗБЕКИСТОН» ЎЗБЕКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолисининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
1. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига қарашли «Нафосат» очиқ турдаги акциядорлик жамияти (Наманган шаҳри)нинг «Нестле С.А.» (Швейцария) компанияси билан биргаликда масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Нестле Ўзбекистон» Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси устав жамғармасининг 7,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин, улардан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
пул маблағлари, асбоб-ускуналар ва айланма сармоя (хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар) тарзида қўшиладиган 80 фоизи ёки 5,6 млн АҚШ доллари — «Нестле С.А.» компаниясига тегишлидир. Бунда тайёр маҳсулот тарзида қўшиладиган улуш мўлжалдаги инвестициялар умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошиб кетмайди;
асосий ва айланма маблағлар (шу жумладан ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи) тарзида қўшиладиган 20 фоизи ёки 1,4 млн АҚШ доллари — «Нафосат» очиқ турдаги акциядорлик жамиятига тегишлидир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
3. Қурилишга ва янги заводни жиҳозлашга, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ишлаб турган қувватларни реконструкция қилишга йўналтириладиган 30,0 млн АҚШ долларини 6 йил мобайнида республика иқтисодиётига инвестициялашни назарда тутувчи «Нестле С.А.» компаниясининг инвестиция дастури маъқуллансин (илова).
Инвестиция дастурининг амалга оширилиши натижасида «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонасининг устав жамғармаси фойдани қайта инвестициялаш йўли билан қўшиладиган маблағларга ва лойиҳа қатнашчиларининг қўшимча инвестицияларига мутаносиб равишда ўзгартирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Нафосат» очиқ турдаги акциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 1,4 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги асосий ва айланма маблағларнинг (шу жумладан ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг) «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси устав жамғармасига берилишини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси устав жамғармасига улуш қўшиш учун ҳамда «Нестле С.А.» компаниясининг инвестиция дастурини рўёбга чиқариш доирасида келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва таркибий қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикасида ҳам, чет элларда ҳам исталган суғурта ташкилотларида суғурталашни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
қўшма корхонанинг хорижий ходимлари билан, чет эл валютасини уларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги валюта ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан чет эл валютасида иш ҳақи тўлаган ҳолда, меҳнат шартномалари тузиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
тайёр маҳсулотнинг сифатини ва мувофиқлигини аниқлаш бўйича лаборатория синовларини бажариш учун зарур бўлган кимёвий воситалар ҳамда реагентларни белгиланган тартибда импорт қилиш;
Қонунчиликда белгиланган тартибда нақд маблағларга фермер, деҳқон хўжаликларидан ва жисмоний шахслардан мустақил равишда сут харид қилиш ҳуқуқи берилсин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси ва «Сосьете де Продюи Нестле С.А.» компанияси ўртасидаги бош лицензия битимини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
9. Наманган вилояти ҳокимлиги:
«Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонасини корхонанинг ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур миқдорда хом ашё билан таъминлашда ёрдам кўрсатсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
«Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонасини маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб 6 йил муддатга озод қилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган хорижий ходимларнинг ишлаши учун рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда, келиш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик келиш визалари беришни ва визаларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
13. «Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонасида ишлаш учун келишаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 октябрь,
462-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 октябрдаги 462-сон қарорига ИЛОВА
«Нестле Ўзбекистон» қўшма корхонасини ташкил этиш ва инвестиция дастурини амалга ошириш