Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Наврўз» умумхалқ байрамини ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг 10 йиллигини байрам қилишга тайёргарлик кўриш давомида муҳим саноат ва ижтимоий объектлар қурилишини ва ишга туширилишини ўз вақтида тугаллашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг 1-иловага
* мувофиқ муҳим саноат ва ижтимоий объектларни «Наврўз» умумхалқ байрамигача ва 2-иловага
* мувофиқ объектларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллигигача фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар қурилиши ва ишга туширилишини ўз вақтида тугаллаш ва таъминлаш учун 3-иловага
* мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
«Наврўз» умумхалқ байрамигача ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллигигача Тошкент шаҳрида, вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида ишга тушириш мўлжалланган объектлар қурилишини ўз вақтида тугаллаш вазифаларини ҳал этишда саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминласин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга, ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органларига кўмаклашсин;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги мустаҳкамланишида, мамлакат иқтисодиёти тадрижий ва барқарор ривожланишида, аҳоли турмуш шароитлари яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган объектлар қурилиши ва фойдаланишга топширилишининг бориши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
юқорида кўрсатилган вазифалар юкланган ҳудудий комиссиялар тузсинлар, улар фаолиятининг Республика комиссияси билан мустаҳкам мувофиқлаштирилишини таъминласинлар;
«Наврўз» ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллиги байрамигача ишга тушириладиган ижтимоий ва саноат объектларининг қўшимча рўйхатини белгиласинлар.
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий комиссиялар раҳбарлари ва Республика комиссияси аъзолари ҳисобланадилар.
4. Республика комиссияси амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2001 йил 15 мартгача ва 25 августгача ахборот берсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.