ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЎҚИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА БИЛИМЛАРНИ СИНАШ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 272-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 61-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.