1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Бошоқли дон экинларини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни таъминлаш ҳамда давлат ресурсларига дон сотиш юзасидан контрактация шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
жорий йилнинг 20 майигача ғалла ўриш комбайнларини тайёрлаш ва уларни тайёргарлик чизиғига чиқариб қўйиш, шунингдек дон тозалаш машиналари ва дон ташиш транспорт воситаларини тузатиш тугалланишини таъминласинлар, 25 майдан 1 июнгача эса комбайнлар комиссиялар томонидан далолатномалар бўйича қабул қилинишини тугалласинлар;
ўрим-йиғим ишлари даврида техниканинг узлуксиз ишлаши учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захираларини яратсинлар;
хўжаликлар ва машина-трактор парклари устахоналари ва техника хизмати кўрсатиш пунктларининг, кўчма сервис хизмати кўрсатиш ҳамда ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш воситаларининг бир маромда ишлашини ташкил этсинлар;
ҳосилни йиғиштириб олишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ комбайнлар, шу жумладан «Кейс», «Клаас» ва «Нью-Холланд» комбайнлари ишлашини таъминласинлар.
Дон ҳосили ўрим-йиғимининг ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат дон қабул қилиш корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;
ҳамма жойда комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, гуруҳларнинг ҳар бирига техника хизмати кўрсатиш ва транспорт воситаларини, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг пишишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;
озуқа етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2-иловага мувофиқ майдонларга такрорий экинлар, сабзавот ва картошка эксинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 апрелдаги 201-Ф-сон фармойишига мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг саноат корхоналари саноат корхоналари билан «МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари ўртасида тегишли шартномалар тузиш асосида, дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида йирик ғаллачилик туманларига бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси хўжаликларга уларнинг буюртманомаларига мувофиқ донни ташишда фойдаланиш учун юк автомобилларини 3-иловага мувофиқ миқдорларда юборсинлар.
Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти томонларнинг келишувига асосан жалб қилинсин.
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2000 йил ҳосили дони учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича траншларни ўтказишда дон ташиш учун автотранспорт хизматларига ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси машинасозлик корхоналарига ҳақ тўлашни назарда тутсин.
Донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари «Ўзавтотранс» корпорацияси автокорхоналари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.
5. «Ўздавдонинспекция» «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва «Ўздавназоратуруғмарказ» билан биргаликда тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғлигининг сифати устидан қатъий кундалик назорат ўрнатсин, белгиланган меъёрлар ва қоидаларнинг бузилиши ҳолларига қатъий барҳам берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларнинг 2000 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 августдаги 391-сон ва 1999 йил 26 октябрдаги 478-сон қарорларида белгиланган ҳажмларда уруғлик ғамлашини ташкил этсин.
Уруғлик донни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товарбоп дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Уруғлик фонди яратишнинг белгиланган тартиби бузилишига йўл қўйган шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсин.
7. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда топширилган дон учун Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан хўжаликлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва бошқа тижорат банклари орқали дон ўрим-йиғими мавсуми қатнашчиларига ҳар 5 кунда ҳақ тўлаш учун хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг пул маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ ҳажмда таъминлаш тавсия этилсин.
9. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ — супер элита учун товарбоп донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи ва учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилиш шартлари сақлаб қолинсин ва улар давлат ресурсларига харид қилинадиган доннинг умумий ҳажмларига киритилмайди.
10. Дон ташиётган темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 2000 йил дон ҳосилини ташиш даврида, истисно тариқасида, шу йилнинг 1 ноябригача «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 15 фоизгача миқдорда маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.
11. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштиришнинг бутун даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ҳамда ҳосилни ўриш-йиғишда ва ташишда банд бўлган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материалларининг белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. «Кейс», «Класс», «Нью-Холланд» комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.
12. «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарлантириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси буюртманомаларига мувофиқ румигантларнинг ўз вақтида (2000 йил июнь ойида) келтирилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва талон-торож қилиниши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил этсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги дон қабул қилиш корхоналари даражасида хўжаликлар томонидан дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 19 май,
194-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 194-сон қарорига 1-ИЛОВА
2000 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг қатнашиши
Ғалла комбайнлари, жами
Шу жумладан, «Кейс», «Клаас», «Нью-Холланд» комбайнлари
Улардан мавсум бошлангунгача келадигани
Қорақалпоғистон Республикаси
150
150
вилоятлар:
Андижон
332
104
7
Бухоро
224
77
19
Жиззах
592
156
28
Қашқадарё
1263
182
29
Навоий
148
40
7
Наманган
448
73
10
Самарқанд
809
133
22
Сурхондарё
463
119
23
Сирдарё
359
124
10
Тошкент
472
135
25
Фарғона
471
92
20
Хоразм
80
80
Жами
5811
1465
200
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 194-сон қарорига 2-ИЛОВА
2000 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб олингандан кейин суғориладиган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш майдонлари
(минг га)
Ҳаммаси
Улардан:
маккажўхори
сабзавот
соя
картошка
дон учун
силос учун
Қорақалпоғистон Республикаси
0,5
—
0,5
вилоятлар:
Андижон
21,7
2
15,1
3
1,5
0,1
Бухоро
13
2
8
3
—
Жиззах
7,5
1
3
3
0,5
Қашқадарё
9,1
2
4
3
0,1
Навоий
5,1
1
2
2
0,1
Наманган
22,4
2
15,1
4
1
0,3
Самарқанд
15,3
2
10
3
0,3
Сурхондарё
16,1
2
10,1
4
Сирдарё
9,1
1
5,1
3
Тошкент
26,6
2
15,2
8
1
0,4
Фарғона
24,2
2
15,1
6
1
0,1
Хоразм
7
—
5,5
1,5
—
Жами
177,6
19
108,2
44
4,5
1,9
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 194-сон қарорига 3-ИЛОВА
2000 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун жалб қилинадиган юк автомобиллари, тиркамали транспорт тракторлари
Жами
Шу жумладан
Улардан
автомобиллар
тиркамали тракторлар
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлари ва корхоналари
«Ўзавтотранс» давлат корпорацияси
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси
бошқа ташки лотлар
автомобиллар
тиркамали тракторлар
автомобиллар
Автомобиллар
автомобиллар
Қорақалпоғистон Республикаси
799
245
554
245
554
вилоятлар:
Андижон
2234
1056
1178
606
1178
220
190
40
Бухоро
1414
1052
362
659
362
230
98
65
Жиззах
1820
984
836
468
836
425
29
62
Қашқадарё
3340
1390
1950
950
1950
320
90
30
Навоий
523
450
73
159
73
154
75
62
Наманган
2100
1180
920
680
920
100
200
200
Самарқанд
3924
1548
2376
990
2376
280
109
169
Сурхондарё
4237
2300
1937
1974
1937
150
125
51
Сирдарё
2037
1037
1000
450
1000
300
57
230
Тошкент
1844
821
1023
566
1023
150
90
15
Фарғона
3736
1736
2000
1251
2000
250
135
100
Хоразм
2074
525
1549
525
1549
Жами
30082
14324
15758
9523
15758
2579
1198
1024
Изоҳ: автомобиль транспортига бўлган эҳтиёж вилоятларнинг буюртманомаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.