Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигини юқори савияда нишонлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказиш дастури, режаси ва сарф-харажатлар сметаси 1, 2 ва 3
*-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари юбилей муносабати билан белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
3. «Ўзбектуризм» миллий компанияси юбилей қатнашчиларини юқори даражадаги меҳмонхоналарга жойлаштирсин.
Юбилей иштирокчиларининг яшаши учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда ва сўмда тўлашга рухсат этилсин.
4. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ташкилий қўмита буюртманомаларига биноан юбилей тадбирлари қатнашчиларига транспорт хизмати кўрсатсинлар.
5. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси юбилей тантаналари ўтказиладиган жойларда намунали савдо хизмати кўрсатишни ташкил этсин.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигини ўтказиш ташкилий қўмитаси буюртманомасига биноан тегишли йўналишлар бўйича махсус рейслар ташкил қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда республика бюджетидан маблағ ажратсин.
Бевосита Бухоро ва Хива шаҳарларида ўтадиган тадбирларнинг сарф-харажатлари мазкур вилоятларнинг ички имкониятлари ҳамда ҳомийлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.