1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг);
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 907-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда тасдиқланган 465-сонли (4-сон баённома) (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон, 125-модда) «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби»га иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.