1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.11.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИГА БЎШ ИШ ЖОЙЛАРИ (ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР) МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА ВА МЎЛЖАЛЛАНАЁТГАН ХОДИМЛАР ИШДАН ОЗОД ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 858-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда)га мувофиқ буюраман:
1. Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 29 ноябрда 2080/04-1-сон билан тасдиқланган «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 858, 1999 йил 22 декабрь) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.