1997 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ЭКИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1997 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экишни ўз вақтида ва уюшқоқлик билан ўтказиш, ғалла етиштиришни кўпайтиришда хўжаликлар ва аҳолини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг бошоқли дон экинлари экиш майдонлари, дон етиштириш ва хўжаликлар томонидан уни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарига сотишга оид таклифлари 1, 2-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бошоқли дон экинлари экиш жадвалига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 1997 йил ғалла ҳосилини харид қилиш учун, 1996 йил 1 сентябрдаги бир тонна ғалла учун жаҳон нархларининг 70 фоизини харид нархлари базаси сифатида қабул қилган ҳолда, хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузсин;
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, лекин ғалла учун вужудга келган ўртача жаҳон нархларининг 70 фоизидан кам бўлмаган даражада бошоқли дон экинлари учун харид нархлари бўйича 1997 йил 1 майгача таклифлар киритсинлар.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 458-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Андижон вилоятида бошоқли дон экинлари уруғчилиги базасини яратиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқсинлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазири (Жуманиёзов), «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раиси (Юсупбеков) ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси раиси (Муталов) зиммасига Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 августдаги 353-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган уруғларни дорилаш жадвалига қатъий риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин. Товар дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатъий ман этилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ғалла экувчи хўжаликларнинг улуш қўшиб қатнашиши асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш юзасидан хизмат кўрсатиш учун ихтисослаштирилган марказлар барпо этишни ва кўрсатиб ўтилган марказлар уруғларни тозалаш, калибрлаш, навларга ажратиш, дорилаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва уруғларнинг униб чиқишини тадқиқ этувчи лаборатория асбоблари билан жиҳозланишини таъминласинлар.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси шу йилнинг 15 сентябригача:
бошоқли дон экинлари учун натурада майдонлар ва массивлар ажратишни ниҳоясига етказсинлар, уларни унумли ва сув билан таъминлаш кафолатланган ерларда ҳамда хўжаликларда қабул қилинган алмашлаб экиш схемаларини (қишлоқ хўжалиги экинларининг навбатлашишини) ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришни кўзда тутсинлар. Зарур бўлганда экин майдонларининг мавжуд тузилмасини қайта кўриб чиқсинлар ва пахта ҳамда дон экинлари экишни туманлар ҳамда хўжаликлар бўйича қайта тақсимласинлар;
суғориладиган ерларда бир гектар ерга 250 кг ва лалми ерларда камида 100 кг уруғлик сарфи ҳисобидан зарур миқдорда уруғлик тайёрлашни таъминласинлар ва майдонларга фақат тозаланган ва дориланган уруғларни эксинлар;
экиш техникасининг тайёрлигини ва хўжаликларда зарур миқдорда фосфор ўғити тўпланишини таъминласинлар;
механизаторлар ва экиш мавсумининг бошқа қатнашчилари учун зарур иш шароитлари яратсинлар;
экиш мавсуми даврида туманларда ҳокимлар бошчилигида, уларга уруғлик сарфи белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши, улар ўсимликлар касалликларини кўзғатувчиларга қарши дориланганлиги учун жавобгарлик юкланган ҳолда, комиссиялар тузсинлар.
Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларни сув билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналари минерал ўғитлар, уруғларни дориловчи моддалар, гербицидлар, ҳайдов тракторлари ва уларга эҳтиёт қисмлар билан кафолатли таъминлашга оид чора-тадбирларни тасдиқласинлар ва уларни тайёрлов ва экиш мавсуми даврида амалга оширсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1997 йил март ойига қадар «КЕЙС» фирмасининг 400 та ҳайдов трактори ва 200 та ғалла ўриш комбайнини сотиб олиш имкониятларини, уларни харид қилишнинг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда, ўрганиб чиқсинлар.
11. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бошоқли дон экинлари экилган майдонларнинг ҳаммасини назорат ўлчовидан ўтказсинлар Вазирлар Маҳкамасига мазкур масала бўйича ахборот 1996 йил 15 ноябрга қадар тақдим этилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Р.А. Гиниятуллин ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 август,
299-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига 1-ИЛОВА
1997 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари
ЭКИШ МАЙДОНЛАРИ
минг гектар
Бошоқли дон экинлари
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида
шу жумладан:
Аҳоли хўжаликларида (суғориладиган ерларда)
суғориладиган ерларда
лалми ерларда
Қорақалпоғистон Республикаси
28
28
—
4
вилоятлар:
Андижон
70
70
—
5
Бухоро
60
60
—
10
Жиззах
221
101
120
10
Қашқадарё
335
152
183
15
Навоий
45
35
10
3
Наманган
70
70
—
7
Самарқанд
213
93
120
15
Сурхондарё
119
96
23
10
Сирдарё
106
89
17
4
Тошкент
125
98
27
4
Фарғона
92
92
—
11
Хоразм
16
16
—
2
Ўзбекистон Республикаси бўйича
1500
1000
500
100
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига 2-ИЛОВА
1997 йилги бошоқли экинлар дони ялпи ҳосили ва хўжаликлар томонидан уни «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси корхоналарига сотиш ҳажмлари
LexUZ шарҳи
(2-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 458-сонли қарорига мувофиқ қисман ўзгартириш киритилган)
минг тонна
Ғалла ялпи ҳосили
Аҳоли хўжаликларидаги ялпи ҳосил
«Ўздонмаҳсулот» корпорацияси корхоналарига ғаллани прейскурант нархлар бўйича сотиш
Жами
шу жумладан буғдой
Жами
шу жумладан буғдой
Қорақалпоғистон Республикаси
89.5
89.5
12
22.4
22.4
вилоятлар:
Андижон
357.8
357.8
21
89.4
89.4
Бухоро
194.7
169.7
30
48.7
42.45
Жиззах
379.0
359.0
30
94.75
89.9
Қашқадарё
573.7
513.7
45
143.35
128.0
Навоий
115.8
105.8
9
28.95
26.45
Наманган
326.3
316.3
28
81.6
79.1
Самарқанд
431.6
411.6
45
107.9
102.95
Сурхондарё
373.7
358.7
30
93.5
89.85
Сирдарё
305.3
285.3
12
76.35
71.4
Тошкент
400.0
390.0
13
100.0
97.5
Фарғона
400.0
390.0
44
100.0
97.5
Хоразм
52.6
52.6
6
13.1
13.1
Ўзбекистон Республикаси бўйича
4000
3800
325
1000.0
950.0
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига 3-ИЛОВА
1997 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экиш