ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИЧКИ БОЗОРДА СОТИЛАЁТГАН «ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» ЁАЖ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикасини «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Акциз солиғи бўйича солиққа тортиш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортиладиган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ҳисобланади.
3. Акциз солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база бўлиб, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни дилерлар томонидан республика ичида сотиладиган, дилернинг комиссион мукофотини чегириб ташлаган ҳолдаги қиймати ҳисобланади.
III. Акциз солиғи маблағларини ҳисоблаш ва жамлаш тартиби
4. Сотилган автомобилга акциз солиғи суммаси қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
S — акциз солиғи суммаси;
Н — солиқ солиш базаси;
А — акциз солиғи ставкаси.
Мисол: Дилер томонидан «MX B0» модификацияли «Матиз BEST» русумли автомобил 11 363,38 минг сўм чакана нархга сотилган бўлиб, ушбу сумма 222,81 минг сўмга тенг бўлган дилернинг комиссион мукофот пулини ҳам ўз ичига олган. Акциз солиғининг ставкаси 29% га тенг. Солиқ солиш базаси 11 140,57 минг сўмни (11 363,38 - 222,81) ташкил этади. Шунда акциз солиғи суммаси 2 504,47 минг сўмни (11 140,57*29/129) ташкил этади.
5. Дилерлар, ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳисобланган акциз солиғи суммасини, автомобилларни сотишдан олинадиган тушум билан биргаликда, савдо-дилерлик келишувида кўрсатилган муддатларда «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг махсус банк ҳисоб рақамига бир вақтда ўтказадилар.
6. Хорижий валютадаги халқаро пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда автомобиллар сотилганда, автомобиль учун тўлов харидорлар томонидан «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг транзит валюта ҳисоб рақамига ўтказилади. Тўлов суммаси тўлов ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ички бозорда амалда бўлган чакана нархига эквивалент миқдорда бўлади.
Шу билан бирга, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ миллий валютадаги ўз пул маблағлари ҳисобидан:
акциз солиғи суммасини — «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг махсус банк ҳисоб рақамига;
дилернинг комиссион мукофот суммасини — дилернинг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
7. «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ билан дилерлар орасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати савдо-дилерлик келишувлари шартларига мувофиқ ҳар ойлик солиштирма далолатномалар тузиш орқали назорат қилиб борилади.
9. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби дилерлар томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига, ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — йилнинг ҳар чорагида солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
10. Акциз солиғини тўғри ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда давлат солиқ хизмати органларига ўз вақтида ҳисоб-китобларни тақдим этиш бўйича масъулият қонунчиликка мувофиқ, дилерлар зиммасидадир.
11. Акциз солиғи маблағларини тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, ушбу Низом ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ушбу Низом «Ўзавтосаноат» АК билан келишилган.
«Ўзавтосаноат» АК Бошқарув раиси У. РОЗУҚУЛОВ
2010 йил 14 июль
Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА