Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йилда атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий туғилган кунга 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Юбилейни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита бир ой муддат ичида юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни республика миқёсида ўтказиш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга. оширишга киришсин.
2. 1994 йилнинг октябрь ойида Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида Абдулла Қодирий таваллудига. 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали кеча ўтказилсин.
3.Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Абдулла Қодирийнинг ҳовли музейини ташкил қиладиган иншоотларни лойиҳалаштириш, тузатиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини 1994 йил март ойининг охиригача тугаллаш;
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номли боғни юбилей тантаналарига қадар ободонлаштириш ва у ерда адибга бюст ўрнатиш ишларини якунлаш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993-1994 йилларда юбилей маросимларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Абдулла Қодирийнинг 100 йиллик юбилейини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган молиявий ҳужжатларга биноан республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча вилоят ҳокимликларига бир ой муддат ичида Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтадиган тадбирларни ишлаб чиқиб амалга ошириш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси республика олий ўқув юртларида, мактаблар ва. маҳаллаларда, вилоятларда Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган кечалар, адиб ижодиётини тарғиб этувчи илмий-амалий анжуманлар ва адабий учрашувлар ўтказиш ишига бевосита ёрдам кўрсатсинлар.
6. Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясига 1993 йилда Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асари асосида кўп серияли бадиий фильм яратишга киришиш;
«Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасига 1994 йилда ёзувчининг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарларининг юбилей нашрларини чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ёзувчи асарларининг 7 жилдлик академик нашрини тайёрлаш ва чоп этишга киришиш топширилсин.
7. Абдулла Қодирий номидаги жамғарманинг ёзувчининг юбилей тадбирларини ўтказиш ишларига ўз молиявий улушини қўшиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.К. Қорабоев ва К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммаларига юклатилсин.