1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА НАРКОТИК МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДА ХОРИЖИЙ, ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ЁКИ ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИ, ШУНИНГДЕК БОШҚА ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ЛОЙИҲАЛАРИ/ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини самарали амалга ошириш, уларнинг амалга оширилиши учун фаолиятни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш ва қатъий назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
1. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу Низомни халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, чет эл ҳукумат ташкилотлари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларига етказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 июнь,
123-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 июндаги 123-сон қарорига ИЛОВА
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
2. Низом, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, амалга ошириш, амалга ошириш мониторингини олиб бориш, узайтириш, ўзгартириш, тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш, шунингдек бекор қилиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари) ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари (ички донорлар, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари) гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларининг ташаббус кўрсатувчилари бўлиши мумкин.
II. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш дастурлари/лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
3. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш лойиҳаси/дастури (кейинги ўринларда — лойиҳа/дастур деб аталади) хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари томонидан молиялаштирилган тақдирда, ташаббус кўрсатувчи лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Лойиҳа/дастур ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилган тақдирда, ташаббус кўрсатувчи лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига (кейинги ўринларда — Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази деб аталади) юборади.
4. Лойиҳа/дастурни амалга ошириш бўйича таклифнинг ташаббус кўрсатувчиси, шунингдек уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаган ва молиялаштириш манбаларини ҳамда кутилаётган натижаларни, шунингдек бошқа шартларни кўрсатган ҳолда тушунтириш хати тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқади ҳамда Наркотик моддаларни назорат қилиш марказига лойиҳа/дастурни бундан кейин жадаллаштириш имкониятлари ҳақида таклиф киритади.
6. Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази бир ҳафта муддатда:
лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисида тушган таклифни экспертизадан ўтказади ҳамда эксперт ишланмасини янада давом эттириш зарурлигини ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди;
кўриб чиқилаётган лойиҳа/дастурнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа/дастурни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ лойиҳа/дастурда назарда тутилган масалалар ваколатига кирадиган тегишли вазирликлар ва идораларга экспертизадан ўтказиш учун киритади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи;
7. Ўзбекистон Республикасининг экспертиза органлари ўн кун муддатда ўз ваколатлари доирасида лойиҳа/дастур ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилишини таъминлайдилар ва белгиланган тартибда эксперт хулосаларини Наркотик моддаларни назорат қилиш марказига юборади.
Зарур ҳолларда Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази лойиҳа/дастур амалга оширилишининг бўлиши мумкин бўлган салбий маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари йўқлиги тўғрисида хулоса олиш учун ваколатли ташкилотларнинг вакилларини, алоҳида мутахассислар ва мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этиши мумкин.
8. Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази бир ҳафта муддатда:
экспертиза органларининг хулосаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
экспертиза органлари томонидан ижобий хулосалар киритилган тақдирда лойиҳа/дастурни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясига киритади;
экспертиза органлари томонидан лойиҳа/дастурни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида асосланган салбий хулосалар киритилган ёки лойиҳа/дастурни пухта ишлаш юзасидан мулоҳазалар билдирилган тақдирда йиғма хулоса тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш ва янада пухта ишлаш учун уни ташаббус кўрсатувчига қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади;
лойиҳа/дастур ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилган тақдирда Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази йиғма хулосани бевосита ташаббус кўрсатувчига юборади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.03 Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш]
9. Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази зарурият бўлганда тегишли экспертиза органларини ва ташкил этилган ишчи гуруҳни таклиф этган ҳолда лойиҳа/дастурни коллегиал муҳокама қилишни ташкил этиши мумкин.
10. Лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифни такрорий киритиш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
III. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш дастурлари/лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.03 Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш]
11. Лойиҳа/дастур белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси томонидан маъқуллангандан кейин лойиҳа/дастурнинг ташаббус кўрсатувчиси билан тегишли ҳужжатлар (меморандум ёки контракт) расмийлаштирилади.
12. Лойиҳа/дастурни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ёки бошқа ташкилот (кейинги ўринларда — бажарувчи деб аталади), шунингдек лойиҳа/дастурни амалга ошириш гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
13. Лойиҳа/дастурни амалга ошириш бўйича бажарувчи тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин ўн кун муддатда:
аниқ муддатлар ва биргаликда бажарувчиларни кўрсатган ҳолда лойиҳа/дастурни амалга оширишни таъминлаш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишади;
маблағларни ўзлаштириш жадвалини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишади.
Лойиҳа/дастурни амалга ошириш бўйича тадбирларнинг келишилган режаси ва маблағларни ўзлаштириш жадвали Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази томонидан тасдиқланади.
IV. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш дастурлари/ лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини олиб бориш
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
14. Аниқ лойиҳа/дастур бажарилиши мониторингини олиб бориш бевосита бажарувчи томонидан таъминланади, лойиҳа/дастур амалга оширилишининг умумий мониторинги, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш эса Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
15. Лойиҳа/дастурнинг бажарувчиси:
доимий асосда лойиҳа/дастур амалга оширилишининг батафсил мониторингини олиб боради;
ҳар ойда Наркотик моддаларни назорат қилиш марказига тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ лойиҳа/дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги тезкор ахборотни ва йилнинг ҳар чорагида — тўлиқ таҳлилий ҳисоботни киритади;
ҳар ойда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот киритади;
тасдиқланган иш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси мажлисида ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.03 Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш]
16. Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази:
йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига лойиҳалар/дастурлар амалга оширилиши ва амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ахборотни киритади;
тегишли лойиҳалар/дастурларни бажарувчиларнинг ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш тўғрисида таклиф киритади.
17. Техник кўмаклашиш маблағларидан, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалардан мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
18. Айрим ҳолларда, ташаббус кўрсатувчи ва бажарувчи томонидан мажбуриятлар бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясига белгиланган тартибда:
хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар/дастурлар бўйича — Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда;
ички донорлар, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар/дастурлар бўйича — Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши тўғрисида таклифлар киритади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.03 Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш]
19. Лойиҳа/дастурни амалга ошириш якунлангандан кейин бажарувчи бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
вазирлик, идора ёки бошқа ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа/дастур амалга оширилиши якунлари тўғрисида якуний ҳисобот;
лойиҳа/дастурни амалга ошириш доирасида эришилган натижалардан фойдаланиш тўғрисида таклиф;
балансга бериш ҳамда олинган моддий-техника воситаларидан ва бошқалардан фойдаланиш тўғрисида таклиф киритади.
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш схемаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
V. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини узайтириш, ўзгартириш, тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш, шунингдек бекор қилиш тартиби
20. Лойиҳа/дастурни узайтириш ва/ёки ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ушбу Низомнинг II бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
21. Тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги таклиф бажарувчи ёки манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан:
хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари томонидан лойиҳалаштирилаётган лойиҳалар/дастурлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда;
ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган лойиҳалар/дастурлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Лойиҳалар/дастурларда назарда тутилган масалалар ваколатига кирадиган вазирликлар ва идоралар
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, амалга ошириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш
СХЕМАСИ
1 ва 1а — лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф юбориш (Низомнинг 3-банди).
2 — лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисида тушган таклифни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиш ҳамда лойиҳа/дастурни бундан кейин жадаллаштириш имкониятлари тўғрисида таклиф киритиш (Низомнинг 5-банди).
3 — лойиҳа/дастурни амалга ошириш тўғрисида тушган таклифни бир ҳафта муддатда экспертизадан ўтказиш, кейинчалик эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш заруриятини, уни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек лойиҳа/дастурни экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси экспертиза органларига киритиш (Низомнинг 6-банди).
4 — ўн кун муддатда лойиҳа/дастурнинг ҳар томонлама ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда белгиланган тартибда эксперт хулосаларини юбориш (Низомнинг 7-банди).
5 — бир ҳафта муддатда экспертиза органлари хулосаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда лойиҳа/дастурни белгиланган тартибда Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясига киритиш (Низомнинг 8-9-бандлари).
6 — лойиҳа/дастурни амалга ошириш, мониторинг олиб бориш (Низомнинг 11—19-бандлари).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 198-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)