Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Курка гўшти етиштиришни кўпайтириш ва саноат куркачилиги учун республиканинг ўз наслчилик базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «МАД» (Исроил) фирмаси технологияси асосида
1-иловага мувофиқ паррандачилик фабрикаларини модернизация қилиш ва уларни йилига 12500 тонна гўшт етиштириш учун куркалар ўстиришга қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси, ишлаб чиқариш қувватларини
2-иловага мувофиқ 1997 йилнинг (V чорагида ишга туширган ҳолда, куркаларни жадал ўстириш учун технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш юзасидан «МАД» фирмаси билан 8 млн АҚШ доллари суммасида контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Паррандачилик фабрикаларини модернизация қилишни маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи (6,8 млн АҚШ доллари) — Исроил ташқи савдо таваккалчиликларини суғурта қилиш корпорацияси (ИФТРИК)нинг суғурта қопламаси остида «Израэль Дисконт Банк» (Исроил) банки кредити ҳисобига,
контракт қийматининг 15 фоизи (1,2 млн АҚШ доллари) — «Ўзпаррандасаноат» уюшмасининг ўз маблағлари ҳисобига.
қайта қуриш ва тайёргарлик ишларини бажариш учун миллий валютадаги (7,2 млн сўм) харажатлар — «Ўзпаррандасаноат» уюшмасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.
4.Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битимини тузсин ва «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси учун ИФТРИК суғурта қопламаси остида Исроил банки маблағларини қайта молиялаштиришни таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Ғ. Обидов зиммасига юклансин.