toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ ПҚ-1326-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 8 июнь,
112-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 488-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«300 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилган ҳолларда мажбурий тартибда автотранспорт воситалари кириб келган ва чиқиб кетган вақтни қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 186-модда; 2011 й., 47-сон, 488-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон)