Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республика хўжаликларини жаҳон даражасидаги юқори унумли ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасининг 16,5 млн АҚШ долларлик 100 та «Кейс» ғалла ўриш комбайнини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кўрсатиб ўтилган техника «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси балансига олинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, контракт бўйича валюта харажатларини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи миқдорида АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида чет эл банклари кредитлари;
контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 146-сон
қарори билан машина-трактор паркларига ажратилган оборот маблағлар ҳисобидан амалга оширилади
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, чет эл банклари томонидан берилган кредитларни қайтариш 1997—2002 йиллар мобайнида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобидан
иловага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда чет эл банклари билан АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасига олинадиган кредитларни ўз вақтида маблағ билан қайта таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига 100 та «Кейс» ғалла ўриш комбайнини харид қилиш учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолаш ваколати берилсин.
7. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси контрактни амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга визалар расмийлаштирганлиги учун консуллик йиғимлари, республикага олиб келинаётган «Кейс» ғалла ўриш комбайнлари учун бож йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.