1994 ЙИЛДА «СОВҒА» ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯСИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисининг бўш нақд пул маблағларини жалб этиш ва пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзжамғармабанк», «Ўзбексавдо» ва Ўзбекбирлашувнинг 1994 йилда 200 млн сўмлик миқдордаги «Совға» пул-буюм лотереясини чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Лотерея бўйича ютуқлар суммаси 140 млн сўмни ёки чиқарилган лотерея умумий суммасининг 70 фоизини ташкил қилади.
2. 1994 йилда «Совға» пул-буюм лотереясини ўтказиш шартлари ва тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, лотерея билетларини сотиш «Ўзжамғармабанк», Алоқа вазирлиги, «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув муассасаларида ҳамда ушбу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар орқали, қатъий ихтиёрийлик асосида, нақд пулга амалга оширилади.
«Совға» пул -буюм лотереяси республика ҳудудида 2-иловага мувофиқ тақсимлансин.
4. Вакиллар этиб қуйидагилар белгилансин:
лотерея билетларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва ютуқларни тўлаш бўйича — «Ўзжамғармабанк» муассасалари;
лотерея билетларини «Ўзжамғармабанк» муассасаларига ҳамда билетларни тарқатувчи ташкилотларга етказиб бериш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Ўзжамғармабанк».
5. Белгилаб қўйилсинки, ютуқларни бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг «Матлуботчи» универсал савдо-акционерлик жамияти томонидан, «Ўзжамғармабанк» топшириқномаларига биноан, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида амалга оширилади.
6. Давлат концернлари, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар «Ўзбексавдо» ва Ўзбекбирлашувга 3-иловага мувофиқ миқдордаги ва турдаги зарур товарларни сотсинлар ҳамда улар Ўзбекбирлашувнинг «Матлуботчи» универсал савдо-акционерлик жамиятига ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
7. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда лотерея билетларини тайёрлашни таъминласин.
8. «Ўзжамғармабанк», «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўздавтелерадио», ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
аҳоли ўртасида лотерея билетларини сотиш бўйича кенг реклама ишларини ташкил этсинлар;
лотерея билетларини сотишнинг бориши, билетларни сотишдан тушган пулларнинг ўз вақтида топширилиши ва ютуқларнинг берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
лотерея чиқаришдан олинган маблағлар (лотереяни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегирган ҳолда) қуйидагича тақсимланади:
40 фоизи — республика бюджети даромадига;
15 фоизи — Марказий банк ҳисоб счётига;
15 фоизи — «Ўзжамғармабанк» ҳисоб счётига;
15 фоизи — «Ўзбексавдо» ҳисоб счётига;
15 фоизи — Ўзбекбирлашув ҳисоб счётига.
10. Лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар «Ўзжамғармабанк» муассасаларининг махсус счётида тўпланади. Лотерея бўйича ютуқларни тўлаш, шунингдек лотереяни чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ушбу счётдан амалга оширилади.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 15 ноябрь,
552-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 15 ноябрдаги 552-сон қарорига 1-ИЛОВА
1994 йилда «Совға» мул-буюм лотереясини ўтказиш
шартлари ва тартиби
1 «Совға» пул-буюм лотереяси (кейинги ўринларда лотерея деб аталади) республика аҳолисининг нақд пул маблағларини жалб этиш мақсадида чиқарилади.
5. Лотереянинг ютуқлари миқдори 140000000 (бир юз қирқ миллион) сўмни ёки лотереяни чиқариш умумий суммасининг 70 фоизини ташкил этади.
Лотереянинг 40 разряди бўйича тиражда умумий миқдори 140000000 миллион сўмлик 2476000 (икки миллион тўрт юз етмиш олти минг) ютуқ, шу жумладан, 116121200 (бир юз ўн олти миллион бир юз йигирма бир минг икки юз) сўмлик 88120 (саксон саккиз минг бир юз йигирма) буюм ютуқлари ва 23878800 (йигирма уч миллион саккиз юз етмиш саккиз минг саккиз юз) сўмлик 2387880 (икки миллион уч юз саксон етти минг саккиз юз саксон) пул ютуқлари ўйналади (илова қилинмоқда).
6. Лотерея билетлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ўзжамғармабанк» муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг алоқа бўлимлари, савдо ва мутлубот кооперацияси корхоналари ҳамда шу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар томонидан сотилади.
7. Лоторея билетлари 12x7 сантиметр ўлчамли тўғри бурчак шаклида бўлиб, давлат белгиси қўйилган қоғоздан тайёрланади. Лотерея билетининг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири; «Ўзбекистон Республикасининг «Совға» пул-буюм лотереяси, «Лотерея билети», «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги», Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзжамғармабанк», «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув» деган ёзувлар; «Туркистон» концерт залининг тасвири; «Билетнинг баҳоси 10 сўм» деган ёзув; разряд, серия, билет тартиб рақамлари; ютуқлар тиражи ўтказиладиган ой ва кун ҳамда жой қайд этилган бўлади. Лотерея билетининг орқа томонида лотереяни ўтказиш шартлари баён қилинади ҳамда «Янги йилда Сизга омад тилаймиз» сўзлари ёзилган бўлади. Барча ёзувлар ўзбек тилида ифодаланади.
8. Қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва пул ютуқларини тўлаш «Ўзжамғармабанк» томонидан амалга оширилади.
9. Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг «Матлуботчи» универсал савдо-акционерлик жамияти томонидан амалга оширилади.
10. Буюм ютуқлари баҳоси 1991 йил 1 ноябрда амалда бўлган нархлар бўйича белгиланган.
11. Лотерея билетлари бўйича пул ютуқлари ютуқли билет кўрсатилгач, «Ўзжамғармабанк»нинг барча муассасалари томонидан тўланади.
Буюмли ютуқлар ютуқ чиққан лотерея билетлари «Ўзжамғармабанк» томонидан экспертизадан ўтказилганидан кейин берилади.
Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш «Ўзжамғармабанк» топшириқномалари бўйича, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида Ўзбекбирлашувнинг «Матлуботчи» универсал савдо-акционерлик жамияти томонидан амалга оширилади.
12. Ютуқ чиққан лотерея билетлари пул ёки пул ютуғини олиш учун 1995 йил 30 июнгача (ўша кун ҳам киради) тақдим этилиши мумкин. Мана шу муддатдан кейин лотерея билетлари ўз кучини йўқотади ва ютуқни бериш учун қабул қилинмайди.