Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-353-сонли «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ОИТС/ОИВ касаллиги юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтиш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ёки турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар исми-шарифини сир сақлаган ҳолда, ихтиёрий равишда ОИТС/ОИВ касаллиги юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида аноним тиббий текширувдан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
ОИТС/ОИВ касаллиги юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади ва у эълон қилиниши лозим.
ОИВ касаллиги муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ривожлантирилишини;
ОИВ касаллиги тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
5-модда. ОИТС/ОИВ касаллигининг олдини олиш бўйича фаолиятни молиялаш
ОИТС/ОИВ касаллигининг олдини олишга доир фаолият давлат бюджети маблағлари, мақсадли фондлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда ОИВ касаллиги аниқланган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидан чиқарилиб юборилишлари мумкин.
7-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллигини юқтирганлик учун жавобгарлик
Ўзида ОИТС/ОИВ касаллиги мавжудлигини билган шахснинг бошқа шахсни атайлаб шу касаллик вирусини юқтириш хавфи остига қўйиши ёки уни юқтириши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллигини юқтирган ҳамда ОИТС билан касалланган шахслар ўзларига инсоний муносабатда бўлиниши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши ва ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида давлат нафақасини олиш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ногирон болалар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
ОИВ касаллигини юқтирган ёки ОИТСга дучор бўлган болаларнинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ёш болалари билан бирга стационарда бўлиш ҳамда шу пайтда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олган ҳолда ишдан озод бўлиб туриш ҳуқуқига эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 285-моддасига қаранг.
10-модда. ОИВ касаллигини юқтирган ва ОИТС га дучор бўлган беморлар ҳуқуқларининг кафолатлари
ОИВ касаллигини юқтирган ва ОИТС га дучор бўлган беморларда ОИТС/ОИВ касаллиги мавжудлигига асосланиб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, уларни ишга қабул қилишдан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган рўйхатдаги айрим касбий фаолият турлари бундан мустасно), таълим муассасаларига ҳамда тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларга қабул қилишдан бош тортиш, ҳамда уларнинг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаш, худди шунингдек улар оила аъзоларининг турар жой ҳуқуқлари, бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаш тақиқланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.03.00 Соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
11-модда. Ўз хизмат вазифаларини бажараётганда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги юқиши хавфи остида бўлган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш
ОИТС/ОИВ касаллигига дучор бўлган беморларни даволаш-ташхис қўйиш ва профилактика ишларида, уларга хизмат кўрсатишда банд бўлган, ОИТС/ОИВ ўчоғида эпидемияга қарши тадбирларни таъминлайдиган шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
Тиббиёт ходимлари ҳамда соғлиқни сақлашнинг бошқа ходимларига улар хизмат вазифаларини адо этиши чоғида ОИТС/ОИВ касаллиги юқса, бу — касбий касалликлар тоифасига киради.
12-модда. Ўзбекистон Республикасига кириш шартлари
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасига келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ўзларида ОИТС/ОИВ касаллиги йўқлигини тасдиқловчи сертификатни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тақдим этганлари тақдирда, Ўзбекистон Республикасига кириш учун виза берадилар.
13-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 август,
816-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 213-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 161-модда)