Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«АНТЕКС», «ҚАШТЕКС», «ҚУВА» ВА «ГУРЛАН» ТЎҚИМАЧИЛИК КОМПЛЕКСЛАРИНИ ИШГА ТУШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Антекс, «Қаштекс», «Қува» ва «Гурлан» акционерлик жамиятлари тўқимачилик комплекслари қурилишини тугаллашни ва ишга туширишни жадаллаштириш, республиканинг экспорт потенциалини ошириш ҳамда бозорларини юқори сифатли товарлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда
1-иловада қайд этилган акционерлик жамиятларининг контракт мажбуриятлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларини тугаллаш учун 1996 йилнинг 1 июнигача «Язекс» корпорациясига 36,85 минг тонна пахта толасини белгиланган тартибда сотсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, пахта толасининг кўрсатиб ўтилган ҳажми Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 октябрдаги 385-65-сон қарорига 3-иловага мувофиқ хўжаликлар ихтиёрида қолган 1995 йил ҳосили пахта толаси лимити бўйича экспорт квотаси ҳисобига сотилади.
2. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси тўқимачилик комплекслари қурилишини тугаллашни маблағ билан таъминлаш учун шу йилнинг II чорагида акционерлик жамиятларига
2-иловага мувофиқ ҳажмларда йиллик фойдаси 40 фоиздан ортиқ бўлмаган узоқ муддатли тижорат кредитлари ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал этсин.
3. «Антекс», «Қаштекс», «Қува» ва «Гурлан» акционерлик жамиятлари объектлар қурилиши тугаллангунгача бўлган муддатга, бироқ нормативдагидан кўп бўлмаган муддатга ер солиғи тўлашдан озод қилинсин.
4. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, «Маҳаллий саноат» корпорацияси, Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари тўқимачилик комплексларини — «Қаштекс» АЖни 1996 йилнинг II чорагида, «Гурлан» АЖни III чорагида, «Антекс» АЖни ва «Қува» АЖни IV чорагида ишга туширишни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. 3. Усмонов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Тўқимачилик комплекслари қурилишини тугаллаш ва бажарилган ишлар, олинган асбоб-ускуналар, кредитлар ҳамда бошқа хизматлар бўйича қарзларни тўлаш учун кредит ресурсларига эҳтиёж