toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасига мувофиқ, шунингдек ёнғин-техник маҳсулотлари сифатини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 апрель,
77-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 27 апрелдаги 77-сон қарорига
ИЛОВА
Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 24-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 241-позиция қўшилсин:

241.‎

Ёнғин ўчириш кукунлари (натрий бикарбонати таркибидаги)‎

2836 30 000 0‎

2. 28-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 281-позиция қўшилсин:

281.

Бўёқ ва локлар (фақат ёнғиндан ҳимояловчи)

3209 90 000 0

3. 32-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 321-позиция қўшилсин:

321.

Ёнғин ўчиргичлар учун таркиблар ва зарядлар

3813 00 000 0

4. 361-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 362-позиция қўшилсин:

362.

Ёнғин ўчирувчиларнинг табиий чармдан тайёрланган қутқарув белбоғлари

4203 30 000 0

5. 42-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 421-позиция қўшилсин:

421.

Арқонлар (фақат ёнғин ўчирувчиларни эҳтиёт қилиш учун ишлатиладиган)

5607 49 190 0 — 5607 90 900 0

6. 43-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 431-позиция қўшилсин:
431. Ёнғин ўчириш енгликлари 5909 00 100 0, 5909 00 900 0
7. 44-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 441-позиция қўшилсин:
441. Ёнғин ўчирувчилар учун профессионал кийим-бош комплектлари 6203 22 100 0, 6203 23 100 0
8. 46-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 461-позиция қўшилсин:
461. Ёнғин ўчирувчиларнинг тўқимачилик материалидан қутқарув белбоғлари 6307 20 000 0
9. 471-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
471. Ёнғин ўчирувчиларнинг каска ва шлемлари.
‎Спорт учун мўлжалланган бош кийимлари
6506 10
‎6506 10 800 0*,
‎6506 91 000 0*
10. 51-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 511-позиция қўшилсин:
511. Ёнғин ўчирувчилар карабинлари 7326 90 910 0,
‎7326 90 930 0,
‎7326 90 980 9
11. 52-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 521-позиция қўшилсин:
521. Ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари учун улагичлар 7609 00 000 0
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 132-модда)