1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ КИРИШИ, ЧИҚИШИ ВА ТРАНЗИТ ЎТИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 274-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда) 1-иловасигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 29 апрель,
78-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 апрелдаги 78-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарори 1-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «50» рақами «90» рақами билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «20» ва «30» рақамлари тегишли равишда «35» ва «55» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. 3-банддаги «100» рақами «175» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 133-модда)