1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«БОЛАЛАР САНЪАТИ-2000» ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚАТНАШИШИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил июль ойида Вашингтон шаҳри (АҚШ)да ўтказиладиган «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашиши муносабати билан, шунингдек болалар санъатини қўллаб-қувватлаш, жаҳоннинг турли мамлакатлари болалари ўртасида ўзаро фикрдошликни ва маданий алоқаларни қарор топтиришга кўмаклашиш, санъат соҳасида билим олиш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунар малакаларини ривожлантириш ва умумакадемик даражасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бадиий академия, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, «Соғлом авлод учун» ва «Камолот» жамғармалари Ўзбекистон Республикасининг «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалига тайёргарлик кўриши ва қатнашиши учун масъул этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш ва қатнашишига доир тадбирларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига юклансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича 1-иловага мувофиқ ташкилий қўмита ташкил этилсин ҳамда фестивалда қатнашиш учун болалар ижодиёти асарларини танлаш бўйича ҳакамлик таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташкилий қўмита:
Ўзбекистон Республикасининг Болалар санъати халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
«Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалининг миллий босқичини ўтказиш тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда миллий стенд рамзини ва логотипини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Бадиий академияси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда «Болалар санъати — 2000» фестивалида болалар асарлари кўргазмаси ташкил қилинишини таъминласин.
5. Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, «Камолот», «Соғлом авлод учун» жамғармалари 1999 йил 20 июнгача Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида болалар санъати фестивалларининг босқичма-босқич ўтказилишини таъминласинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болалар санъати фестивалларининг юқори ташкилий даражада, ҳомий ташкилотлар жалб этилган ва ғолиблар тақдирланган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиши бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик ташкилотлари маблағлари ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
8. Ўзбекистон Бадиий академияси «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалига тайёргарлик кўриш ва қатнашиш бўйича харажатларни қоплаш учун:
ҳомийлик ташкилотлари маблағларини жамлаш учун махсус банк счёти очсин;
Ўзбекистон Республикасининг «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича эркин алмаштириладиган валютада амалга ошириладиган харажатлар сметасини, фестивал ташкилотчилари томонидан бериладиган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, Молия вазирлиги билан келишиб олсин.
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган экспонатларга Ўзбекистон Республикаси Маданий ишлари вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси томонидан бериладиган гувоҳнома тақдим этилиши кераклиги маълумот учун қабул қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Вашингтон шаҳрига «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалига юборилаётган кўргазмага қўйиладиган юклар ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича божхона тартиботлари ўтказилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилмасдан тезликда расмийлаштирилишини таъминласин.
11. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Вашингтон шаҳрига болалар асарлари кўргазмаси ҳамда «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида ишлаш учун АҚШга борадиган мутахассислар аэропорт йиғимлари ундирилмасдан ўз вақтида етказилишини таъминласин.
12. Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган болалар санъати фестиваллари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг АҚШда «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашиши кенг ёритилишини таъминласинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 9 декабрь,
514-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 декабрдаги 514-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Болалар санъати — 2000» халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
Ғуломова Д.М.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси
Қўзиев Т.К.
—
Бадиий академия президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари