1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.12.00 Бошқа объектлар қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон ССж Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ КОЛХОЗЛАРДА ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ЖУМҲУРИЯТ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ БИРЛАШМАСИ «ЎЗКОЛХОЗҚУРИЛИШ» НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексида капитал қурилишни бошқаришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Деҳқонлар уюшмасининг «Ўзагроқурилиш» жумҳурият давлат-кооператив бирлашмаси корхоналари ва ташкилотлари базасида Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги колхозларда қурилиш бўйича жумҳурият давлат-кооператив бирлашмаси — «Ўзколхозқурилиш»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси бош пудратчи ва пайчи колхозларнинг топшириғига кўра, сув хўжалиги иншоотлари, қишлоқни электрлаштириш ва газлаштиришдан ташқари, колхозларда объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
3. «Ўзагроқурилиш» жумҳурият давлат-кооператив бирлашмаси 1991 йилга келиб шаклланган пудрат ишлари ҳажми билан қурилиш-монтаж ташкилотларини, механизация базаларини, лойиҳалаш институтини ва бошқа бўлинмаларни иловага мувофиқ «Ўзколхозқурилиш» бирлашмасига ўтказсин.
Корхоналар ва ташкилотларни қабул қилиб олиш — ўтказиш белгиланган тартибда, уларнинг 1991 йил 1 январдаги (1991 йил 1 мартдаги баланс бўйича) ҳолатига кўра амалга оширилсин.
«Ўзколхозқурилиш» бирлашмасига тегишли моддий-техника ресурслари, шунингдек, бошқа қурилиш вазирликлари ва идоралари корхоналарининг бинокорлик материаллари, буюмлари ва конструкцияларини кооператив бўйича етказиб бериш билан бирга пудрат ишларининг зарур лимитларини назарда тутсинлар;
ушбу қарордан келиб чиқадиган режа кўрсаткичларига зарур ўзгартишлар киритсинлар.
5. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шу йилнинг май ойида «Ўзколхозқурилиш»га кирувчи ташкилотлар қатнашувчи пайчи колхозлар вакилларининг съездини чақирсин, унда Устав ва марказий аппарат тузилмаси тасдиқлансин, «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси бошқаруви сайлови ўтказилсин.
6. ЎзССЖ Алоқа вазирлиги «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси биносига тегишли нормаларга мувофиқ МА, ҳукумат АТСи телефон аппаратлари ҳамда телетайп ўрнатсин.
7. «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси раҳбарлари ва бошқарув аъзолари моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича жумҳурият вазирликларининг раҳбарлари ва коллегиялари аъзоларига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 6 май,
118-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 майдаги 118-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон ССЖ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси таркибига ўтказиладиган ташкилотлар ва корхоналар