ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистоннинг ҳарбий соҳадаги тарихига оид ёдгорликларни тўплаш, тадқиқ этиш ва сақлаш, улардан ҳарбий хизматчилар ва аҳолини, айниқса ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фойдаланишни замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти;
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейи «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи» (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар давлат музейи деб аталади) деб қайта номлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг янги экспозициясини яратиш ишларини якунлаш чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Қуролли Кучлар давлат музейининг фондида сақланаётган ва унга республиканинг бошқа музейлари фондидан ўтказилаётган экспонатларни Миллий музей фондининг Давлат каталогига киритиш ишларини амалга оширсин ҳамда уларни сақлаш тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб борсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Қуролли Кучлар давлат музейи таркибида Илмий-услубий ва илмий- тадқиқот ахборот маркази ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Қуйидагилар Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
музейни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини, истиқболли режасини ишлаб чиқиш;
музей фондлари ва экспозицияларини Қуролли Кучлар тарихига оид архив ҳужжатлари ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш;
музей фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиш, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш, материалларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
музейнинг фаолият йўналишига доир маънавий-маърифий, тарғибот тадбирларини амалга ошириш.
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Темурийлар тарихи Давлат музейи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейининг Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказига унинг ўз фаолиятини амалга оширишида илмий- услубий ёрдам кўрсатсинлар.
15 кун муддатда Қуролли Кучлар давлат музейи тўғрисидаги Низомни, унинг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
янги ташкил этилган Қуролли Кучлар давлат музейини замонавий техник жиҳозлар ва инвентарлар билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучлар давлат музейининг Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказига ажратилган штат бирликларини музейшунослик ва Қуролли Кучлар тарихи соҳалари бўйича етук ва тажрибали мутахассислар билан таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қуролли Кучлар давлат музейининг экспозициясини бойитиш мақсадида хорижий мамлакатлар музейларида сақланаётган Ўзбекистон халқлари ҳарбий тарихига оид экспонатлар ва ҳужжатларни ёки уларнинг фотосурати ва нусхасини Ўзбекистонга олиб келиш чора-тадбирларини кўрсин.
9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи биносини сақлаш, жиҳозлаш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йилги давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Мультимедия ва ҳужжатли фильмлар яратиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, нашрий материаллар, кино, видео, фоно, фото материалларни ўз вақтида етказиб бериш.
2010 йил март
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» компанияси, «Ўзархив» агентлиги
5.
Музейнинг мавзу йўналишлари бўйича мультимедия дастурларини яратиш.
2010 йил 10 апрель
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Мудофаа вазирлиги
6.
Проектор ва сенсорли киоск орқали намойиш этиладиган мавжуд ҳужжатли фильмларни танлаш ва янгиларини яратиш.
2010 йил 10 апрель
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги
7.
Музей экспозицияси учун зарур витриналар, стендлар ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш.
2010 йил 15 апрель
Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия
8.
Музейга қўйиладиган хариталар ва уларнинг рельефли макетларини яратиш.
2010 йил 10 апрель
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги
9.
Яратилаётган экспозицияга видеопроектор, сенсорли киосклар, бошқа техник асбоб-ускуналар ўрнатиш.
2010 йил 10 апрель
Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
10.
Музей фаолиятига доир буклетлар, проспектлар яратиш.
2010 йил 10 апрель
Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги; «Шарқ» компанияси