ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистоннинг ҳарбий соҳадаги тарихига оид ёдгорликларни тўплаш, тадқиқ этиш ва сақлаш, улардан ҳарбий хизматчилар ва аҳолини, айниқса ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фойдаланишни замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти;
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейи «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи» (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар давлат музейи деб аталади) деб қайта номлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
4. Қуролли Кучлар давлат музейи таркибида Илмий-услубий ва илмий- тадқиқот ахборот маркази ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
5. Қуйидагилар Илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ахборот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
музейни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини, истиқболли режасини ишлаб чиқиш;
музей фондлари ва экспозицияларини Қуролли Кучлар тарихига оид архив ҳужжатлари ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 июндаги 356-сонли қарори таҳририда)
музей фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиш, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш, материалларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
музейнинг фаолият йўналишига доир маънавий-маърифий, тарғибот тадбирларини амалга ошириш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 97-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 09/26/280/0553-сон)