1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1998 — 2000 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК УЧУН ОМИХТА ЕМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УНИНГ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг омихта емга бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ таъминлаш ва омихта емнинг сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 — 2000 йилларда омихта ем ишлаб чиқариш юзасидан «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияларига бериладиган топшириқ 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
озуқа экинларига ажратилган ерларга 2-иловага мувофиқ асосий экин сифатида экиш ҳисобига;
бошоқли дон экинлари ўриб-йиғиб олингандан кейин 3-иловага мувофиқ такрорий экиш ҳисобига дон учун маккажўхори экиш ва маккажўхори ялпи дони ҳосилига таъминлаш бўйича тегишли ташкилий ишларни амалга оширсинлар.
Маккажўхоридан омихта ем ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мақсадида етиштирилган маҳсулотнинг 50 фоизи даражасидаги миқдори «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан харид қилиниши ҳақидаги топшириқ тасдиқлансин.
эркин шартнома нархлари бўйича маккажўхори донини харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан бир ой муддатда шартномалар тузсин, харид қилинадиган маҳсулот қийматининг 40 фоизи миқдорида хўжаликларга белгиланган тартибда аванс берилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда хўжаликлар билан олдиндан тузилган шартномалар асосида чатиштирилган маккажўхори уруғини келтириш ва уруғликни 4-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича хўжаликларга сотишни таъминласин.
4. Корхоналарга ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига, 5-иловага мувофиқ корхоналарни омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш шарти билан, акцияларнинг иккинчи эмиссияси ҳисобига хорижий инвесторларга ва эркин акциялар пакетларини 1998 йилда стратегик инвесторларга сотишга рухсат берилсин.
5-иловада кўрсатилган корхоналар омихта ем ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва компонентларни келтиришда бождан озод этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги балансларни ишлаб чиқишда омихта ем ишлаб чиқариш учун «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияларига компонентлар ажратилишини назарда тутсин, «Ёғмойтамакисаноат» ва «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари эса уларнинг 6-иловага мувофиқ ҳажмларда етказиб берилишини таъминласинлар.
6. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ишлаб чиқаришнинг спиртдан кейинги чиқиндиларини (қуйқаларини) бевосита жойлардаги чорвачилик хўжаликларига узлуксиз етказиб берсинлар, «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқиладиган қуритилган қуйқанинг барча ҳажмини эса 7-иловага мувофиқ миқдорда омихта ем ишлаб чиқариш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарига шартномалар бўйича етказиб берсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 26 июнь,
268-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 1-ИЛОВА
1998 — 2000 йилларда омихта ем ишлаб чиқариш юзасидан «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияларига берилган
ТОПШИРИҚ
Ишлаб чиқариш
1997 йил амалда
1998 йил
1999 йил
2000 йил
Омихта ем — ҳаммаси
688,6
900
1200
1500
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси
684,0
880
1178
1475
шу жумладан:
қорамоллар учун
496
640
772
921
қўй-эчкилар учун
—
30
30
35
чўчқалар учун
10
20
30
40
паррандалар учун (донадорлаштирилган)
170
180
330
454
балиқлар учун (донадорлаштирилган)
8,0
10
16
25
«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилгани (донадорлаштирилган)
4,6
20
22
25
(минг тонна)
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 2-ИЛОВА
1998—2000 йилларда асосий майдонларда дон учун маккажўхори экиш
ПРОГНОЗИ
Вилоятлар
1998 йил
1999 йил
2000 йил
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектарига центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектарига центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектар центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Қорақалпоғистон Республикаси
36
30
108
36
35
126
36
40
144
Андижон
2
45
9
2
47
9,4
2
55
11
Бухоро
3
35
10,5
3
40
12
3
45
13,5
Жиззах
6
30
18
6
35
21
6
40
24
Қашқадарё
7
35
24,5
7
38
26,6
7
40
28
Навоий
3
35
10,5
3
35
10,5
3
40
12
Наманган
6
45
27
6
50
30
6
55
33
Самарқанд
7
35
24,5
7
40
28
7
45
31,5
Сурхондарё
3
40
12
3
40
12
3
45
13,5
Сирдарё
5
35
17,5
5
35
17,5
5
38
19
Тошкент
10
45
45
10
50
50
10
55
55
Фарғона
4
45
18
4
50
20
4
55
22
Хоразм
8
43
34,4
8
46
36,8
8
54
43,2
ЖАМИ:
100
35,9
358,9
100
40
399,8
100
45
449,7
Изоҳ: 1) Маккажўхори уруғи республиканинг ўзида ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланади.
2) Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 50 фоизи омихта ем ишлаб чиқариш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналари томонидан шартнома нархлари бўйича сотиб олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 3-ИЛОВА
1998—2000 йилларда асосий майдонларда дон учун маккажўхори такрорий экиш
ПРОГНОЗИ
Вилоятлар
1998 йил
1999 йил
2000 йил
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектарига центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектарига центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Экин майдони, минг гектар
Ҳосилдорлик, гектарига центнер
Ялпи ҳосил, минг тонна
Андижон
2
30
6
4
30
12
8
30
24
Бухоро
2
23
4,6
4
23
9,2
10
23
23
Жиззах
2
23
4,6
3
23
6,9
6
23
13,8
Қашқадарё
4
25
10
4
25
10
10
25
25
Навоий
2
23
4,6
3
23
6,9
6
23
13,8
Наманган
3
30
9
4
30
12
10
30
30
Самарқанд
3
23
6,9
4
23
9,1
10
23
23
Сурхондарё
3
25
7,5
4
25
10
10
25
25
Сирдарё
3
23
6,9
3
23
6,9
6
23
13,8
Тошкент
3
30
9
3
30
9
8
30
24
Фарғона
3
30
9
4
30
12
10
30
30
ЖАМИ:
30
26
78,1
40
26
104
94
26,1
245,4
Изоҳ: Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 50 фоизи омихта ем ишлаб чиқариш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналари томонидан шартнома нархлари бўйича сотиб олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 4-ИЛОВА
1998—2000 йилларда дурагай маккажўхори уруғларини келтириш ва уларни такрор экиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 6-ИЛОВА
1998—2000-йиллар даврида омихта ем ишлаб чиқариш учун республика ичидаги ресурсларни ажратиш ва уларни «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияларига етказиб бериш
ТОПШИРИҒИ
1998 йил
1999 йил
2000 йил
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси
«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси
«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси
«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси
Республика ичидаги ресурслар
Буғдой
120
—
150
—
200
—
Маккажўхори
193,5
2,5
249,3
2,7
344
3
Арпа
93,6
6,4
93
7
91,9
8,1
Пахта шроти
30
2
63,3
6,7
82,4
7,6
Соя шроти
39
—
58,3
1,7
78
2
Гўшт-суяк уни
0,7
—
0,9
—
1
—
Кепаклар
359
3
376,8
3,2
405,9
4,1
Тегримон гарди
23
—
30
—
40
—
Оҳактош
15
—
24
—
25
—
Туз
8
—
12
—
19
—
Омихта ем ишлаб чиқариш
880
20
1178
22
1475
25
минг тонна
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 268-сон қарорига 7-ИЛОВА
1998—2000 йилларда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзмевасабзовотузумсаноат-холдинг» компанияси корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқаришдан кейинги чиқиндилар (қуйқалар) етказиб бериш
ТОПШИРИҒИ
Корхоналар номи
1998 йил
1999 йил
2000 йил
Андижон биокимёзаводи
145,0
162,5
175,0
«Қўқон» ИБ
180,4
40,4
—
«Биокимёзавод» АЖ
109,6
109,6
109,6
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси бўйича ҳаммаси
435,0
312,5
284,6
«Тошкентвино» ОТ АЖ
103,7
106,3
110,0
«Зарафшон-Калифорния» ҚК
53,7
63,1
65,6
«Шахруд» ОТАЖ
6,2
12,5
15,0
«Наманганвино» ОТАЖ
10,0
12,5
15,0
Ховренко номидаги ОТАЖ
18,7
20,0
21,2
«Булунғурвино» ОТАЖ
7,5
12,5
15,0
«Ўзмевасабзовотузумсаноат-холдинг» компанияси бўйича ҳаммаси
199,8
226,9
241,8
Республика бўйича жами:
634,8
539,4
526,4
бундан ташқари:
«Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмаси бўйича қуруқ қуйқа ишлаб чиқариш