Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида Ўзбекистон Республикасининг молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,2 млн АҚШ доллари суммасида аванс ажратилганлиги, у Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш комиссияси
иловага мувофиқ ташкил этилсин.
3. Комиссияга қуйидаги вазифалар юклансин:
молия секторини ислоҳ қилиш учун заём беришнинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан келишилган шартларини ишлаб чиқиш;
молия тизими ва молия институтларини ислоҳ қилиш Ҳукумат дастурига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган заёмини бериш шартлари доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
аванс ва заём маблағларидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
турли вазирликлар ва идораларнинг заём бериш шартларининг бажарилишига оид ишларини мувофиқлаштириш;
аванс ва заём маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
4. Марказий банкка аванс маблағларидан фойдаланилиши устидан қатъий оператив назорат ўрнатиш ва аванс доирасида жалб қилинадиган халқаро ҳамда Маҳаллий консультантлар ишини мувофиқлаштиришни таъминлаш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.