1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
XII ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбек халқининг миллий маданиятини ва маънавий-ахлоқий қадриятларини тарғиб қилиш, миллий онг, миллий тафаккурни шакллантириш, истиқлолга садоқат ва Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш ҳамда башариятнинг маънавият хазинасини безаган юксак инсоний фазилатларга чуқур эҳтиромни барқарорлаштиришда кино санъатининг ролини ошириш, кинематографчиларнинг тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 1997 йил май ойининг учинчи ўн кунлигида XII Тошкент халқаро кинофестивали(ТХКФ)ни ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. XII Тошкент халқаро кинофестивалининг ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси билан биргаликда ўн кун муддатда XII ТХКФнинг:
тайёргарлик ва ўтказиш тадбирлари режасини;
бош дирекцияси тузилмаси ва штатлар жадвалини;
регламенти, қатнашчилари рўйхати ва дастурини тузсин ҳамда тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, кинофестивални тайёрлаш ва ўтказиш бўйича харажатларнинг валютадаги қисми 2-иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг валюта фондидан, сўмдаги сарф-харажатлар эса тенг улушларда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан 3-иловага мувофиқ қопланади.
4. «Ўзбектуризм» миллий компанияси:
кинофестиваль қатнашчилари ва меҳмонларини қабул қилиш, жойлаштириш учун XII ТХКФ бош дирекцияси буюртмасига биноан меҳмонхоналардан жой ажратсин;
чет эллик меҳмонларнинг тураржой ҳақини сўмларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда қабул қилишга рухсат берсин.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясига XII ТХКФ қатнашчиларини Ўзбекистон фуқаролари учун тасдиқланган тарифлар бўйича бош дирекция буюртмасига биноан сўмларда қопланган ҳолда чипталар билан таъминлаш топширилсин.
6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги XII ТХКФ иштирокчиларини тарихий обидалар билан таништиришни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси XII ТХКФнинг расмий совринларини тайёрлаш учун бош дирекция буюртмасига биноан қимматбаҳо металлар ажратсин.
8. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси тасдиқланган эскизлар бўйича кинофестиваль совринларини тайёрласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компанияси XII ТХКФ бош дирекцияси талабномаларига биноан кинофестивални таржимонлар билан таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси чет эллик қатнашчиларни ва XII Тошкент халқаро кинофестивалига алоқадор юкларни божхона, виза ва бошқа (шу жумладан, VIР залида хизмат кўрсатиш) йиғимларнинг барча турларидан озод қилсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кинофестиваль ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ҳамда унинг қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат кўрсатувчи транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
12. «Ўзтелерадио» компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари XII Тошкент халқаро кинофестивалини тайёрлаш ва ўтказишнинг боришини кенг ёритсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 февраль,
70-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 февралдаги 70-сон қарорига 1-ИЛОВА
XII Тошкент халқаро кинофестивали ташкилий қўмитасининг
ТАРКИБИ
Султонов Ў.Т.
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси
Азизхўжаев А.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари
Фестивалга махсус таклиф этилган меҳмонлар (жаҳон киноюлдузлари - 3-4 киши)нинг келиб-кетиш харажатлари
10,0
3.
Халқаро кинофестивал(ХКФ)лар бош директорларини таклиф қилиш:
—
ФИАПФ кинопродюссерлар уюшмаси халқаро федерацияси (Париж), жаноб Бриссон;
—
Канндаги ХКФ (Франция);
—
Нантдаги ХКФ (Франция);
—
Торонтодаги ХКФ (Канада);
—
Ҳиндистондаги ХКФ
15,0
4.
Фильмлар танлаш учун чет мамлакатларга (7 мамлакат — Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Эрон, Покистон) хизмат сафарига юбориш харажатлари
30,0
5.
Фестиваль фильмларини Тошкент шаҳрига келтириш ва бу ердан олиб кетиш харажатлари