1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.08.00 Қимматли қоғозлар бозорига оид ахборотнинг ошкор қилиниши ва ахборот билан таъминланиши;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН АХБОРОТЛАРНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1127-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-10-сонли «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотларни ошкор қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1127-5, 31.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 27 мартдаги 2002-06-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан ахборотларни очиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1127, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.