1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 29 ДЕКАБРДАГИ ПФ-4158-СОН ФАРМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1245-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган авиация керосинига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 июлдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 февраль,
22-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди «к1» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«к1) юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган, уларни импорт қилиш (олиб келиш) санасидан бир йилдан кам муддат ўтган янги енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«1.5.13. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ»;
«2.3.21. Бошқарув ходимларига ва ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзДЭУ авто» акциядорлик жамиятининг ички бозорда сотиладиган автомобилларига акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 213-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда):
а) Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибида:
туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ва ижтимоий таъминот бўлимларига кўрсатмалар тегишли равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
27-банддаги «ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ижтимоий таъминот бўлими ходимининг» ва «ижтимоий таъминот бўлими мудирининг» сўзлари тегишли равишда «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ходими» ва «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низомда:
туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ва ижтимоий таъминот бўлимларига кўрсатмалар тегишли равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
28-банддаги «ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ижтимоий таъминот бўлими ходимининг» ва «ижтимоий таъминот бўлими мудирининг» сўзлари тегишли равишда «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ходими» ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарори 7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 52-модда) «2010» рақами «2015» рақами билан алмаштирилсин.