|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| Кароматов Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
| Мансуров А. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
| Жўраев Н. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
| Рўзиев Э. | — | Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
| Шодиев Б. | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, масъул котиб |
| Абдуллаев Ф. | — | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
| Баҳромов А. | — | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий |
| Болиев А. | — | Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби |
| Жўраев Х. | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
| Жўраев Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти |
| Иброҳимов Н. | — | Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори |
| Комилов А. | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири |
| Кўчимов Д. | — | Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси |
| Мурод Муҳаммад Дўст. | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
| Мунавваров 3. | — | Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг раиси |
| Носиров А. | — | Самарқанд шаҳри ҳокими |
| Орипов А. | — | Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси |
| Парпиев Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
| Рўзметов А. | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори |
| Собиров Ф. | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
| Тўлаганов К. | — | Тошкент шаҳри ҳокими |
| Хайруллаев М. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори |
| Шоғуломов Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси |
| Ҳусанбоев Б. | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
| Т/р |
Бажариладиган ишлар |
Бажариш муддати |
Бажариш учун масъуллар |
| 1. |
2. |
3. |
4. |
| 1. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ | |||
| 1. | Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий қабрини таъмирлаш, замонавий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган мақбарасини барпо этиш | 2000 йил август | Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
| 2. | Янги мақбарани қуриш смета лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш | 1999 йил декабрь | Маданият ишлари вазирлиги |
| 3. | Мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш | 2000 йил июль | Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
| 2. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР | |||
| 1. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуида, халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш | 2000 йил октябрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси |
| 2. | Имом ал-Мотуридий ва унинг даври маданияти, илм-фаннинг ривожланиши ҳақидаги ҳужжатли маълумотларни тўплаш | йил давомида | Фанлар академияси |
| 3. | Ўзбекистондаги чет эл дипломатик корпуслари вакиллари билан республика зиёлилари, дин арбоблари ва олимларнинг юбилейга бағишланган ижодий учрашувларини ўтказишни тайёрлаш | 2000 йил январь—август | Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети |
| 3. НАШР ИШЛАРИ | |||
| 1. | Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш | 2000 йил январь | Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Олтин мерос», Имом ал-Бухорий жамғармалари |
| 2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почта маркаси, конвертлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар эскизлари ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш режа жадвалларини тузиш — ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш | 2000 йил февраль | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Олтин мерос», Имом ал-Бухорий жамғармалари, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
| 3. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуидаги илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш | 2000 йил май | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси |
| 4. | Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритиш | 2000 йил июль | Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни |
| 4. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР | |||
| 1. | Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш | 2000 йил сентябрь | Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишлаб Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом олий маъҳадида илмий-амалий анжуман ўтказиш | 1999 йил декабрь —2000 йил август | Тошкент ислом университети, Тошкент ислом олий маъҳади |
| 3. | Имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш | 2000 йил давомида | «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши |
| 4. | Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш | Йил давомида | «Ўзтелерадио» компанияси |
| 5. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР | |||
| 1. | Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш ва баён қарорлари ижросини назорат қилиш | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
| 2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш | йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, идоралар, жамоат ташкилотлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
| 3. | Юбилей муносабати билан савдога чиқариладиган эсдалик совғалари, ёдгорлик буюмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш | 2000 йил май | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси |
| 4. | Имом ал-Мотуридий ва унинг ижодий фаолияти ҳақидаги асарлар рўйхатини тайёрлаш учун Фанлар академияси ҳузурида экспертлик гуруҳини тузиш | 1999 йил декабрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси |
| 5. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуида ўтказиладиган халқаро анжуманнинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш | 2000 йил февраль | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 6. | Халқаро анжуманга таклиф этиладиган хорижий иштирокчиларнинг рўйхатини, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастурини, шу жумладан қуйидагиларни ташкилий қўмита тасдиғига киритиш: — Хориж ва МДҲ мамлакатлари қатнашчилари рўйхати — Ўзбекистондан иштирок этадиган олимлар ва дин арбоблари рўйхати — қабул маросими иштирокчилари рўйхати — дипломатик корпуслар вакиллари рўйхати; — расмий делегация аъзолари рўйхати; — оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати; — кутиб олиш ва кузатиш тартиби; — эсдалик совғалари рўйхати |
2000 йил июль | Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
| 7. | Тошкент аэропортининг VIP зали орқали халқаро анжуман иштирокчиларини аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш | 2000 йил сентябрь | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 8. | Халқаро анжуман иштирокчилари ва меҳмонларни транспорт воситалари билан таъминлаш: — авиачипталарга буюртма бериш; — авиарейсларни аниқлаш; — авиачипталарни сотиб олиш; — автотранспорт воситаларига буюртма бериш |
2000 йил сентябрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси |
| 9. | Халқаро анжуман иштирокчиларига таклифномалар жўнатиш | 2000 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 10. | Халқаро анжуман иштирокчилари учун расмий қабул маросими | 2000 йил сентябрь | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзбексавдо» компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 6. РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР | |||
| 1. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2000 йил январь | Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
| 2. | Имом ал-Мотуридий меъморий мақбарасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш | 1999 йил декабрь | Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,. Самарқанд вилояти ҳокимлиги |