Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари — Солиқ академиясининг ректори лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон
қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.