Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг ягона тармоғини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини чакана савдо ҳамда обуна орқали матбуот маҳсулоти билан таъминлаш, уни етказиб беришни жадаллаштириш ва унинг нархини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Матбуот тарқатувчи» ва «Матбуот тарқатиш маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятлари, вақтли матбуотни тарқатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг «Матбуот тарқатувчи» ва «Матбуот тарқатиш маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятлари негизида «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
республика аҳолисининг ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси вақтли матбуотига бўлган эҳтиёжини қондириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
вақтли нашрларга бўлган эҳтиёж маркетинги ва мониторингини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
вақтли матбуотни чакана савдо дўконлари тармоғи ва вақтли матбуотни тарқатувчилар орқали тарқатишни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
чакана савдо дўконлари тармоғини оқилона ва самарали жойлаштириш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари билан биргаликда вақтли матбуот истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини, шунингдек, вақтли матбуотга обуна бўлишни ташкил қилиш ва унинг алоқа бўлимлари тармоқлари орқали сотилишини таъминлаш.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
«Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси очиқ акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади, унинг устав фонди 1-иловага мувофиқ «Матбуот тарқатувчи» ва «Матбуот тарқатиш маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятлари мол-мулки, шунингдек, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар мол-мулкидаги давлат улушининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниясининг хўжалик фаолияти, шу жумладан, унинг ижро этувчи аппарати харажатлари хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш ва бошқа даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси «Матбуот тарқатувчи» ва «Матбуот тарқатиш маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
«Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси компания таркибига кирувчи корхоналарни ушбу корхоналарнинг унга тегишли пакетлари (улушлари)га мувофиқ бошқаради. Бунда компания шуъба корхоналар бўйича йиғма баланс тузади.
4. «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасига ва унинг ходимларининг чекланган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) сони 33 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмасига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларидан бўшайдиган енгил автомобилларни, улардан вақтли нашрларни етказиб беришда мақсадли фойдаланиш учун, шакллантириладиган устав жамғармасидаги давлат улуши сифатида вақтли матбуотни тарқатувчи корхоналар балансига 4-иловага* мувофиқ берсин.
* 4-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
эркин сотиладиган, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиладиган улуш — 49-фоиз.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
7. Нашриётларга, газета ва журналлар таҳририятларига «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси билан вақтли матбуотни тарқатиш юзасидан бош битим тузишни таъминлаш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан вақтли матбуотни ва китоб маҳсулотини айирбошлаш, тарқатиш бўйича ҳукуматлараро битимлар тузиш юзасидан белгиланган тартибда уч ой муддатда таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан топшириладиган нақд пул маблағларини инкассация қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни, кўрсатилган хизматлардан фойда олишни кўзламаган ҳолда, амалдаги харажатларнинг қопланишини таъминлайдиган тариф ставкаси доирасида қўллаш тавсия қилинсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари алоқа бўлимлари, вақтли матбуот сотиладиган савдо тармоқларини одамлар гавжум жойларда, жамоат жойларида, янги объектлар барпо этиладиган ҳудудларда қуришни назарда тутсинлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.А. Каримов
Тошкент ш.,
1999 йил 13 сентябрь,
418-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 сентябрдаги 418-сон қарорига 1-ИЛОВА