1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАРДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ЮРИТИЛИШИ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 511-5]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 5 сентябрда 232-сон билан тасдиқланган «Ваколатли банкларда чет эл валютасидаги ҳисобварақларнинг юритилиши тартиби»га (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.