Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари шу йил 28 апрелгача асосий майдонларда чигит экишни тугаллаш, 5 майгача эса ниҳолларни тўлиқ ундириб олиш учун барча баҳорги дала ишларини ўз вақтида ўтказиш юзасидан зарур ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган чигит экиш муддатлари бўйича таклифи
1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари чигит экишни ва уларнинг навлар бўйича жойлаштирилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йил ҳосили учун пахта навларини жойлаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 15 январдаги 24-сон қарорига 1-иловага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда пахтани плёнка остида етиштириш масалалари тўғрисида» 1998 йил 21 январдаги 37-сон қарорига
1а-иловага мувофиқ таъминласинлар.
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси чигит ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда машина-трактор паркларининг самарали ишлашини таъминласин ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси учун зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар жамланишини ва қишлоқ хўжалик корхоналарига ўз вақтида етказиб берилишини ташкил этсин, машина ва механизмларнинг юқори даражада техникавий тайёрлигини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини навларнинг тасдиқланган жойлаштирилишига қатъий мувофиқ равишда юқори сифатли уруғлик ва кўчатлар билан таъминласинлар, туксизлантирилган чигитларни ва уларнинг плёнка остига экиш учун далаларни тайёрлашни алоҳида назоратга олсинлар. Кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида озиқлантириш, суғориш ва уларни парвариш қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.