1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.04 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН МОЛ-МУЛК КАМОМАДИ ВА ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1334-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 227-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-02-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 2025-02-сонли ««Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1334-3, 06.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сон, илова), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)), шунингдек Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37-сон, 2004-26-сон ва 20/1-сон «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 14-сон, 173-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 декабрь,
117-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 декабрь,
2009-36-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 декабрь,
78-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 17 декабрдаги 117, 2009-36, 78-сон қарорига ИЛОВА
«Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номи ва 1-бандидан «ва солиққа тортиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а) номи ва кириш қисмидаги «ва солиққа тортиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасини солиққа тортиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) асосан амалга оширилади.»;
«30. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган мол-мулклар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш мол-мулкларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади), белгиланган тартибда бюджет ташкилоти ҳисобига қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
кредит «Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди» субсчёти.
Ҳисобга олинмаган асосий воситалар бўйича эскириш ҳисоблаш асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг қиймати доирасида ёки уни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.
31. Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
дебет «Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди» субсчёти;
кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
в) материал захираларнинг белгиланган меъёрлар чегарасидаги йўқотилишини, шунингдек бюджет ташкилоти ҳисобига қабул қилинган камомад ва йўқотишлар:
дебет «Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар» субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) — агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган бўлса;
дебет «Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши» субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун) — агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;
дебет «Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар» ва бошқа тегишли субсчётлар — агар материал захиралар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса;
кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
г) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:
дебет «Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар» субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) — агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;
дебет «Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши» субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун) — агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;
дебет «Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар» ва бошқа тегишли субсчётлар — агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса;
кредит «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчёти;
кредит «Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари» субсчёти.
33. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда мол-мулк бюджет маблағлари ҳисобидан қилинган бўлса ёки қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1) асосий воситалар:
а) кам чиққан асосий воситанинг бошланғич (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши:
д) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида (бундан кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади) очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
е) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:
дебет «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчёти;
кредит «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
2) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:
а) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди» субсчёти;
кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:
г) камомад суммасини ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:
дебет «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчёти;
кредит «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
3) материал захиралар:
а) материал захиралар суммасини ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар» субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) — агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;
дебет «Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши» субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);
кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:
г) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:
дебет «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчёти;
кредит «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
4) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:
а) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари суммасини ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар» субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) — агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;
дебет «Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши» субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);
кредит «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчёти;
кредит «Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари» субсчёти;
б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:
г) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:
дебет «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчёти;
кредит «Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар» ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар.
34. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда мол-мулк бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағга (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобвараққа) кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1) асосий воситалар:
а) кам чиққан асосий воситанинг бошланғич (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши:
д) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
2) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:
а) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди» субсчёти;
кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:
г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
3) материал захиралар:
а) материал захиралар суммасини ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар» ёки бошқа тегишли субсчётлар;
кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;
б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:
г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти;
4) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:
а) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари суммасини ҳисобдан чиқарилиши:
дебет «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар» ёки бошқа тегишли субсчётлар;
кредит «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчёти;
кредит «Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари» субсчёти;
б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:
г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:
дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;
кредит «Касса» субсчёти.
35. Агарда мол-мулк бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма мол-мулк қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилинади.
Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилинган маблағлар тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
36. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган мол-мулки камомад чиққан мол-мулк қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу мол-мулк белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми эса моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида мазкур Низомда белгиланган тартибда акс эттирилади.».
и) қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилсин:
«37. Инвентаризация натижасида аниқланган пул маблағларининг камомади моддий жавобгар шахслардан ундирилиб, белгиланган тартибда кирим қилинади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
а) аниқланган пул маблағлари камомади суммаси моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилганда: