1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳасини амалга ошириш учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси томонидан бериладиган 12692 млн иен миқдоридаги имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов имтиёзли кредитни олиш учун Келишув нотасини имзолашга вакил қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими]
3. Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредити бўйича Кредит битимини имзолаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирсинлар.
5. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Кредит битимини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан зарур бўлган ҳужжатларни тузиш, имзолаш ва бажариш бўйича функциялар Молия вазирлигига;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молия агенти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳаси бўйича ижро этувчи агент функцияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитини олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими]
имзоланган Келишув нотаси ва Кредит битимида назарда тутилган қоидалар ва тартиботларнинг сўзсиз бажарилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларнинг бориши тўғрисидаги зарур ахборотлар ва маълумотларни Япония Ҳукуматига ва Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасига белгиланган тартибда тақдим этишни таъминласинлар.
7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага* мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар:
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг телекоммуникациялар корхоналари томонидан уларнинг ўз маблағлари ҳисобига;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан «Ўзтелерадио» компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар «Ўзтелерадио» компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 262-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 263-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
8. Қуйидагилар:
Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси — Кредит битими бўйича барча тўловлар, шунингдек унга қўшиладиган фоизлар бўйича;
контракторлар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган хорижий компаниялар — кредит маблағлар ҳисобига товарлар етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадга нисбатан;
контракторлар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган хорижий компаниялар — Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган уларнинг ўз материаллари ва асбоб-ускуналарини импорт ва қайта экспорт қилишга нисбатан;
лойиҳани амалга оширувчи хорижий хизматчилар — контракторлар сифатида иш кўрувчи компаниялардан ўзлари оладиган даромадларга нисбатан;
кредит маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келиб тушадиган асбоб-ускуналар, материаллар ва хизматларни импорт қилувчи «Ўзимпексалоқа» АЖ Ўзбекистон Республикасида ундириладиган барча солиқлар, божхона божлари ва йиғимларидан озод этилсин.
9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар етказиб берувчиларни ва хизматлар кўрсатувчиларни танлаб олиш бўйича тендер комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарори, 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори ва 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси буюртманомалари бўйича лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига, консуллик йиғимларини ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 473-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш хорижий қатнашчиларининг, давлат божи ундирмаган ҳолда, вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини, кўп марталик визаларини ва вақтинча рўйхатдан ўтказилганлигини узайтиришни таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг 12-бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорга мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.