1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОКСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада бокснинг оммавийлигини янада ривожлантириш ва омма орасига ёйиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
спорт клублари, корхоналар ва ўқув муассасаларида бокс билан шуғулланиш учун уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатиш;
мамлакатнинг жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига бокс бўйича ҳудудий, минтақавий ва республика мусобақаларини ўтказишда кўмаклашиш;
етакчи ва ёш истиқболли спортчиларни тайёрлаш ва уларни халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун моддий жиҳатдан таъминлаш;
спорт мактабларининг бокс бўлимига қабул қилиш учун истеъдодли болаларни аниқ мақсадни кўзлаб излаш ва танлаш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Жамғарма юридик шахс ҳуқуқига эга, барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ бўлган, ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Қуйидагилар Жамғарма мол-мулкининг шакллантириш манбалари ҳисобланади:
муассислардан, қатнашчилардан бир йўла ва мунтазам равишда тушадиган тушумлар;
кўнгилли мулкий бадаллар ва хайр-эҳсонлар;
Жамғарма таъсис этилган корхоналар даромади (фойдаси)дан дивидендлар ва бошқа ажратмалар;
қонун ҳужжатлари тақиқламаган бошқа тушумлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилмасига иловага мувофиқ розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Уставини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
6. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан 5 млн сўм ажратилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этишда жамғармага кўмаклашсинлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
7. Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жамғарма моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашаётган хўжалик ҳисобидаги спорт клублари олиб келинаётган спорт анжомлари ва жиҳозлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) 3 йил муддатга озод этилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини жойлаштириш учун бино ажратиш масаласини 1999 йил 1 июлгача ҳал қилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 1 июнь,
279-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 1 июндаги 279-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси