toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН РЕПО БИТИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 15 декабрда 1396-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 15 июлдаги 2004-16-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан репо битишувларни амалга ошириш тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1396, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 361-модда) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 ноябрь,
2009-45-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 548-модда)