Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси эканини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний байрам — Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида»ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон
Фармонига мувофиқ:
1. 2009 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2009 йил 27 ноябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.